Ёшлар сиёсати
«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА ЁШЛАР СИЁСАТИ МАСАЛАЛАРИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР БЕРИЛМОҚДА
  • 14.02.2020
  • 898

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрда куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган учрашувида давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ёшлар муаммоларини ҳал этиш бўйича «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бир нечта учрашувлар, давра суҳбатлари, видеоселектор мулоқотлари ҳамда экскурсия ва экотур-ҳашар тадбирлари ташкил этилди.

     Жумладан:

     - 2020 йил 6 январь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мажлислар залида Жамият ёшлари билан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати якунида Жамият ёшлари иштирокида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти тузилиб, сайлаш йўли билан унинг етакчиси аниқланди, жамоат ташкилотининг мақсад ва вазифалар белгиланди.

     Batafsil: http://uzbekistonmet.uz/oz/

     Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/

     - 2020 йил 21 январь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали ҳамда Тиббий-санитария қисмида ёшлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашувларда Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши вакили Маҳмудов Аҳрор иштирок этди.

     Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/oz/

     - 2020 йил 25 январь куни Жамиятида фаолият юритувчи ёш муҳандислардан иборат гуруҳ «Қўйлиқ» подстанциясига экотур тадбири уюштирди.

     Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/oz/

     Batafsil: http://uzbekistonmet.uz/uz/

     - 2020 йил 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов билан ёшлар учрашувида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ёшлар Иттифоқи аъзолари ҳамда маъмурият аъзолари иштирок этишди.

     Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/

     - 2020 йил 2 февраль куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида видеомулоқот шаклидаги «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» ўтказилди. Унда Жамият бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Холиқ Элмуродов Жамият ёшлари сайлаган ҳудудий ташкилотлар етакчилари билан бирма-бир танишиб, уларнинг иш фаолияти, келгуси режалари, мавжуд муаммолари ҳамда уларнинг ечимига оид таклифлари ҳақида суҳбатлашди. Холиқ Бобоёрович асосан ёш муҳандислардан иборат ёшлар бошланғич ташкилоти аъзоларига меҳнат фаолиятида омадлар тилаб, энергетика соҳасининг келажакда қандай марраларга эришиши ҳозирги ёш муҳандисларнинг билим-тажриба ва касбий малакаларига боғлиқ бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

     Batafsil: http://uzbekistonmet.uz/oz/

     Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/

     - 2020 йил 9-13 февраль кунлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалида ҳашар уюштирилиб, ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

     Batafsil: http://uzbekistonmet.uz/oz/

     Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/

     «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ёшлар сиёсати масалаларига алоҳида эътибор берилиб, уларнинг касбий маҳорати юксалишига ижобий таъсир этиш чоралари кўрилмоқда. Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда спорт-соғломлаштириш тадбирларига зарур шароитлар яратиш бўйича барча имкониятлар сафарбар этилган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>