Ёшлар сиёсати
ЁШ ЭНЕРГЕТИКЛАР: БУГУН ХАЛҚАРО ЁШЛАР КУНИ
  • 12.08.2020
  • 808

   Ёдингизда бўлса, 2019 йил 27 декабрда куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган учрашувида давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ёшлар муаммоларини ҳал этиш бўйича бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар берилган эди. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ да Ёшлар Иттифоқининг бошланғич ташкилотлари тузилиб, ёш энергетикларнинг ташаббусларига мувофиқ бир нечта учрашувлар, давра суҳбатлари, маҳорат дарслари, видеоселектор мулоқотлари ҳамда экскурсия ва экотур-ҳашар тадбирлари ташкил этилганди.

 

   Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Batafsil: http://uzbekistonmet.uz/oz/

   Подробно: http://uzbekistonmet.uz/ru/

   Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/

 «...Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз — ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат.»

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқидан

 

   «ЎЗБЕКИСТОН МЭТ» АЖ ЁШЛАРИ

   «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи муҳандиси, Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси, Азизбек Ботировнинг эътироф этишича, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ҳам ёшларга доимий равишда эътибор қаратилиб, зарурий шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Айни пайтда 21 та бошланғич ташкилотлар етакчилари жамоатчилик асосида фаолият юритаяпти. 

 

    – Жамият тизимида 4700 нафардан зиёд ишчи-ходимлар мавжуд бўлиб, бу таркибнинг 1000 дан ошиғини ёшлар ташкил қилган бўлса, уларнинг 200 га яқинини эса хотин-қизлардан иборат. Жамият тизимида ишчилар ва муҳандис-техникларнинг ўттиз бештаси ўрта ёшлилар, раҳбар ходим ва мутахассисларнинг ўттиз фоизи 30 ёшгача бўлган йигит-қизлардир. Бу рақамлар, шак-шубҳасиз, корхонада ёшлар етакчи, шу билан бирга ҳал қилувчи куч эканлигини тасдиқлайди. Президентимизнинг 2017 йилда 30 июнь санасини мамлакатимизда «Ёшлар куни» деб эълон қилишлари биз ёшлар учун катта байрам, Акциядорлик жамияти бошқарув раиси Д.А.Исақулов айтганидек, ёшлар учун камолот чўққиси фақат одоб, спорт, билим-савия ва юксак маънавият орқали эришилади, – дейди Жамият ёшлари лидери.

   Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/ / http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Batafsil: http://uzbekistonmet.uz/oz/ / http://uzbekistonmet.uz/oz/

 «...Ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти ҳам уларнинг таълим-тарбия олишлари, одоб-ахлоқли ва соғлом, юксак маънавиятли, ҳар томонлама салоҳиятга эга касб эгаси бўлишларига қаратилган.»

  Д. Исақулов, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раиси

 

 

   ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ

   Бу орада «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (Агентлик) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди. Мамлакатимиз ёшлари, хусусан ёш энергетиклар 2020 йил 30 июнь санасида имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4768-сон Қарори билан батафсил танишиши, Агентлик орқали Ўзбекистон ёшларига яратиладиган имкониятлардан самарали фойдаланишлари мақсадга мувофиқ.

   Қарор: https://www.lex.uz/

   Qaror: https://www.lex.uz/

   Постановление: https://www.lex.uz/

 

   Мазкур Агентлик фаолияти ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиши ва амалга ошириши, шу билан бирга, ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириши билан аҳамиятли.

   Манба: https://yuz.uz/

 

   12 АВГУСТ: «ХАЛҚАРО ЁШЛАР КУНИ» ТАРИХИ

   Бирлашган Миллатлар Ташкилоти илк бора 1985 йилда «Халқаро ёшлар куни»ни нишонлаган эди. Ўзининг ўн йиллик фаолиятини нишонлаш муносабати билан БМТнинг Бош Ассамблеяси бутун дунёда ёшларнинг шароитини, турмушини яхшилашга қаратилган Умумжаҳон ёшлар дастурини жорий этди. Ушбу дастурда асосан таълим, бандликни таъминлаш, қашшоқлик ва очлик билан кураш, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, гиёҳвандликка қарши кураш, вояга етмаган шахслар орасидаги жиноятчиликка қарши кураш, соғломлаштириш ва кўнгилочар тадбирлар, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатлари, глобализация, ахборот ва алоқа технологиялари, ОИТС/ОИВга қарши кураш, ёшлар ва қуролли тўқнашувлар ҳамда авлодлараро муносабатлар каби масалалар қамраб олинган.

 

   Айни пайтда Умумжаҳон ёшлар дастурининг ёшларнинг ривожланиши, комилликка етишидаги ўрни ниҳоятда каттадир. Дастур ёшлар билан боғлиқ турли масалаларни ечишда дунё мамлакатларининг салоҳиятини ошириш ҳамда ёшлар жамият ҳаётида тўлақонли ва фаол иштирок этиши учун кенг кўламдаги имконият ва шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади.

   1999 йилнинг 17 декабрь кунида БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 54/120-рақамли қарори билан Халқаро ёшлар масаласи билан шуғулланувчи вазирлар конференциясида (Лиссабон, 1998 йил 8–12 август санаси) таклиф этилган тавсиясини, яъни 12 август санасини «Халқаро ёшлар куни» деб эълон қилинишини қабул этди.

   Манба: http://www.un.uz/uzb/

 
  «...Ушбу тарихий аҳамиятга эга бўлган йилда дунё мамлакатлари етакчилари барқарор тараққиёт дастурини белгилаб олишга тайёргарлик кўраётган экан, мазкур саъй-ҳаракатларга ёшларнинг жалб этилиши ниҳоятда муҳимдир. Мазкур тарихий кунда мен барча ёшларни ҳаммамиз учун зарур бўлган тараққиёт йўлига чорлайман.»

  БМТ Бош котиби Пан Ги Мун, 2015 йил

 

 

   ЁШЛАР ХАЛҚИМИЗ, ДАВЛАТИМИЗНИНГ БЕБАҲО БОЙЛИГИ

   Дунё аҳолисининг қарийб 25 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади. Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган. Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган  «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни мамлакатимиз ёшлари учун алоҳида эътибор ва эътироф намунаси десак, муболаға бўлмайди.

   Қонун: https://www.lex.uz/

   Qonun: https://www.lex.uz/

   Закон: https://www.lex.uz/

 

   2020 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6017-сон фармони мамлакатимизда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини ўз ичига олган муҳим эътироф десак, айни ҳақиқат.

 «Азиз ёшлар!
Барчангизни «Халқаро ёшлар куни» муносабати билан чин қалбдан самимий қутлайман. Сизларга сиҳат-саломатлик, касбий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман! Биз — ёш энергетиклар соҳанинг келгусидаги тараққиёти, мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровон ҳаёти учун бугун пухта билим-тажриба эгаллашимиз, таъбир жоиз бўлса, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари бўйича етук авлод вакилларига айланишимиз лозим.»

    Азизбек Ботиров, Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси

 

 

   ЁШ АВЛОДДА ҚАТЪИЙ ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИ

   Алоҳида эътироф этиш лозимки, мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

   Сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистонда 30 июнь — «Ёшлар куни» деб эълон қилинди. Турли соҳаларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган фидойи ёшларимизни рағбатлантириб бориш мақсадида «Мард ўғлон» давлат мукофоти ва «Келажак бунёдкори» медали таъсис этилди.

   Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини ўз ичига олган бешта муҳим ташаббус амалга оширилмоқда.

 

 

   Шу билан бирга, ёшларда замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва янги иш ўринларини яратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғояси ҳамда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш борасида қатор муаммолар мавжуд. Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш — бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири.

 

   Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ёшлар сиёсати масалаларига алоҳида эътибор берилиб, уларнинг касбий маҳорати юксалишига ижобий таъсир этиш чоралари кўрилмоқда. Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда спорт-соғломлаштириш тадбирларига зарур шароитлар яратиш бўйича барча имкониятлар сафарбар этилган.

 

 Улуғбек Урунов,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти

бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг  t.me/uzmetaxborotxizmati

>