Лойиҳалар
«Магистрал электр тармоқларнинг подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» лойиҳаси
  • 16.10.2019
  • 1234

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги 3284-сонли «Жаҳон Банки иштирокида «Магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш» инвестицион лойиҳасини амалга ошириш бўйича чоралар тўғрисида»ги қарори асосида амалга татбиқ қилинадиган мазкур лойиҳада Республика ҳудудида жойлашган 22 та подстанцияларда ускуналарни янгилаш ишлари бажарилади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги 3284-сонли қарорига асосан тасдиқланган.

Лойиҳа доирасида бир нечта подстанцияларда автотрансформаторлар ва куч трансформаторлари ўрнатилади. Бундан ташқари, ўрта ва кичик ҳамда юқори кучланишли электр қурилмалари, реле ҳимоя ва автоматикаси, алоқа жиҳозлари ва аккумулятор батареялари, темир-бетон ва металл маҳсулотлари, кабел ва симлар шартнома асосида хорижий ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиниб ўрнатилади.

Ушбу лойиҳани умумий қиймати 292,15 млн., шундан Жаҳон Банки маблағлари 150,0 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги эски ускуна ва жиҳозларни замонавий, халқаро стандартларга мос ускуна ва жиҳозлар билан янгилаш лойиҳаси 2017–2022 йиллар давомида амалга оширилади.

>