Ёшлар сиёсати
Бугун “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари бошчилигида олиб борилаётган ишлар танқидий руҳда таҳлил этилди
  • 23.12.2020
  • 576

   Онлайн мулоқот шаклида давом этган йиғилишни Бошқарув раисининг маслаҳатчиси О.А.Тўхташев очиб берди. Видеоселлектор йиғилиши давомида Жамият ёшларининг сардори Азизбек Ботиров сўз олиб, бошланғич ташкилотлари фаолиятига танқидий баҳо берди.

   Сўнг филиал етакчиларининг ҳисоботлари тингланиб, бошланғич ташкилотлар фаолиятида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими борасида таклифлар муҳокама этилди.

   Шунингдек. Бошқарув раисининг маслаҳатчиси ёшлар ўртасида китобхонлик тарғиботи, шунингдек ижро интизоми бўйича саводхонлик даражасини ошириш юзасидан ўз тавсияларини берди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>