2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Жаҳон банки вакиллари 220/110/10 кВ кучланишли «Фарғона» подстанциясида бўлишди
  • 12.11.2025
  • 18

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Фарғона» подстанциясига ташриф буюрди. Ташриф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли қарори асосида амалга оширилаётган “Магистрал тармоқ подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (Фаза И)” инвестиция лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Жаҳон банки маблағлари ҳисобига молиялаштирилмоқда. Ундан кўзланган асосий мақсад — мамлакатимиз электр энергетика тизимин, хусусан магистраль электр узатиш тармоқлари барқарор фаолиятини таъминлаш, шунингдек, жисмонан эскирган подстанцияларни замонавий халқаро стандартларга мувофиқ модернизация қилишдир.

Ташриф давомида Жаҳон банки директори лойиҳа доирасида бажарилган қурилиш-монтаж ишлари, ўрнатилган янги трансформаторлар, замонавий электр қурилмалари ҳамда рақамли бошқарув тизимларининг самарадорлиги билан яқиндан танишди.

⚡️ Мутахассислар томонидан амалга оширилаётган техник модернизация ишлари, сифат назорати ва эксплуатация жараёнлари бўйича батафсил маълумот берилди.

Ташриф якунида Жаҳон банки вакили бажарилган ишларнинг сифат даражаси ва лойиҳа ижросининг ташкил этилиши бўйича ижобий фикр билдирди.

⚙️ Ушбу ташриф ПҚ–3284-сон қарор доирасидаги лойиҳанинг амалда муваффақиятли олиб борилаётганини, шунингдек, халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик Ўзбекистон энергетика тармоғининг барқарор ривожланишига хизмат қилаётганини яна бир бор тасдиқлади.

 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг

https://t.me/FargonaMET_Axborot