

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан Андижон вилоятида жойлашган юқори кучланишли подстанцияларнинг қувватини ошириш ишлари амалга оширилмоқда.
⚙️ Мисол учун, Жаҳон банкининг модернизация дастури (1-босқич) доирасида ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 500/220/10 кВ кучланишли «Лочин» подстанциясининг ўтказувчанлик қуввати оширилди.
Энергетика объектида мавжуд АТ-1 3х167 МВА (501 МВА) қувватли автотрансформаторлар ўрнига 3х267 МВА (801 МВА) қувватли янги автотрансформаторлари ўрнатилиб, ишга туширилди. Бунинг натижасида подстанциянинг умумий ўтказувчанлик қуввати 1002 МВАдан 1602 МВА оширилиди.
⚡️ Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 500/220/10 кВ кучланишли «Лочин» подстанциясига ўрнатилган навбатдаги (иккинчи) замонавий автотрансформатор Ўзбекистон Республикаси электр энергетика объектларидаги энг юқори қувватли электр қурилмаси ҳисобланади ва у орқали Андижон ҳамда Фарғона вилоятининг катта ҳудудидаги 220 кВ кучланишли подстанцияларга қувват узатилади.
Эслатиб ўтамиз, 500/220/10 кВ кучланишли «Лочин» подстанциясига ўрнатилган янги автотрансформаторлар ҳар бирининг умумий оғирлиги 228 тоннани ташкил этиб, изоляция вазифасини бажариш учун унга 144 тонна мой қуйилади. Шунингдек, автотрансформаторнинг габарит ўлчамлари 8,1 х 3,7 х 4,55 метрни ташкил этади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали