

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти кўпсонли жамоасини юртимизда давом этаётган байрам билан яна бир бора самимий табриклаймиз.
Касаба уюшмалари куни байрами ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан Акциядорлик жамиятимиз жамоасининг ҳам самарали меҳнат фаолияти инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерациясининг Кўкрак нишони, Энергетика вазирлигининг Фахрий ёрлиғи, тармоқ Республика Кенгашининг Фахрий ёрлиқлари билан Нодира Хидирова, Неъмат Абдуллаев, «Фарғона МЭТ» филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси Ғайрат Мирзаев ва «Сурхондарё МЭТ» филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси Баҳром Орзиқулов муносиб тақдирланди.
Ўзбекистон энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз.
Дадажон Исақулов, Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати