Ёшлар сиёсати
Бугун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
  • 25.02.2021
  • 546

   Бугун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда Жамият бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлари бўйича маслаҳатчиси О. Тўхташев, матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи  У.Урунов ҳамда Жамият таркибидаги бошқарма, бўлим ва хизматларда меҳнат фаолияти юритаётган ёш энергетиклар иштирок этишди.

   Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда Ёшлар Иттифоқи сардори А.Ботировнинг ҳисоботи тингланиб, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да бошланғич ташкилот томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

   Учрашув сўнггида жорий йилнинг март-апрель ойларидаги тадбирлар режасига мувофиқ эко-саёҳат ташкил этиш, ёшларни малака ошириш курслари юбориш, умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этиш, Халқаро хотин-қизлар ҳамда Наврўз умумхалқ байрамларида ўтказиладиган тадбирлар санаси келишиб олинди.

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>