«Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА МУРОЖААТНОМАСИДАН
  • 18.01.2021
  • 586

1️⃣ Давлат корхоналари қисқартирилади.
Хусусан,
  2021 йилда «Саноатқурилишбанк», «Асака банк», «Ипотека банк», «Алоқа банк», «Турон банк» ҳамда «Қишлоқ қурилиш банк» ни хусусийлаштиришга тайёрланади. Камида битта йирик банкдаги давлат улуши стратегик инвесторларга тўлиқ сотилади;
     «Фарғона азот» ва «Деҳқонобод калий» заводлари, «Кока-кола ичимлиги» корхонаси, «Билдирсой» ва «Чорвоқ» оромгоҳлари, «Ичан қалъа» ва «Hyatt Regency» меҳмонхоналари, «Пойтахт» бизнес мажмуаси, алкоголь, ёғ-мой каби тармоқлардаги 83 та йирик корхонадаги давлат улуши сотувга қўйилади;
   давлат улуши бўлган корхоналар сони, келгуси икки йилда камида 3 баробар қисқартирилади.

2️⃣ 2021 йилда давлат ва хусусий электр станциялари ҳамда истеъмолчилар ўртасида электр энергияси улгуржи бозорини шакллантириш бошланади.

3️⃣ Табиий газ таъминотида монополияни бекор қилинади. Бунда ишлаб чиқарувчи ва импортёрларга биржа орқали табиий газни сотиш, улгуржи истеъмолчилар эса газни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. «Ўзтрансгаз» компанияси эса фақат газни транспортировка қилади.

4️⃣ Суюлтирилган газ импортига ўрнатилган божлар бекор қилинади.

5️⃣ 2021 йил 1 мартдан бошлаб, кумушни биржа орқали ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби ўрнатилади.

6️⃣ 2021 йилдан бошлаб озиқ-овқат, нефть ва электротехника каби тармоқларда 73 та акциз солиғи бекор қилинади.

7️⃣ Банклараро валюта бозори «онлайн» платформага ўтказилади ва тадбиркорларга валютани бевосита банкнинг ўзидан сотиб олиш учун имконият яратилади. Натижада тадбиркорлар валютани ҳозиргидек 4 кунда эмас, ярим соатда сотиб олиши мумкин бўлади.

8️⃣ Бизнес-омбудсманга давлат органлари тизимидаги раҳбар ва мутасаддилар томонидан тадбиркорларнинг мулкка доир ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари бўйича бундай мансабдорларни маъмурий жавобгарликка тортиш ваколати берилади.

9️⃣ «Солиқчи — кўмакчи» тамойили асосида тадбиркорлар учун уларнинг бизнес ҳамкорининг солиқ қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.

1️0️⃣ Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар келгуси йил якунигача узайтирилади.

1️1️⃣ 1 миллиард сўмгача давлат харидлари доирасида аванс миқдори 30 фоизга етказилади.

1️2️⃣ Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, уларнинг сони қисқартирилади ҳамда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилади.

1️3️⃣ Тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказишга мораторий муддатини яна бир йилга узайтирилади.

1️4️⃣ 2021 йил 1 мартдан бошлаб ички туризм йўналишларидаги авиақатновларни йўлга қўйиш ва авиачипта нархининг бир қисмини бюджетдан қоплаб бериш тизимини жорий этиш вазифаси юкланади.

1️5️⃣ Экспорт қилувчиларга чет элда савдо уйлари ва дўконлар очиш ҳамда реклама харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Батафсил: Ўзб.O‘zb.Рус.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>