ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ЭЪЗОЗ УЧУН ЯРАЛГАН АЁЛ!
  • 07.03.2021
  • 1062

  Юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилмоқда.

 

  Зеро, жамиятда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тараққиёти Давлатимиз раҳбари аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролига юқори баҳо бериб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари ҳамда соғлом ва мустаҳкам оила қуришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш давлатимиз, жамиятимизнинг доимий эътиборидаги устувор вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда.

  Миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда шубҳасиз, оиланинг, оилада эса аёлнинг ўрни ва таъсири беқиёс.

  Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида ва она тарбияси билан шаклланади. Юртимиз хотин-қизларининг жамиятдаги ўрни, уларнинг оилага бўлган муносабатлари, ижтимоий ҳаётдаги роли ғоят муҳим аҳамиятга эгалиги боис уларнинг мавқеи ҳам ҳар жиҳатдан юқори баҳоланмоқда. Жаҳон ҳамжамияти, нуфузли халқаро ташкилотлар эътирофига кўра, Ўзбекистон аёллар учун муносиб муҳит яратган мамлакатлар қаторига киритилмоқда. Бир сўз билан айтганда, юртимизда азал-азалдан муҳтарама аёлларга юксак эҳтиром кўрсатиб келинади.

 

  Учинчи Ренесансга қадам қўяётган янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида фидокорона меҳнатда айнан аёлларимизнинг алоҳида ўрни борлиги кўнгилда фахр туйғусини юксалтиради. Юртимизда фасллар келинчаги баҳор аёлга эҳтиром билан бошланади ва бу эътибор йил давомида аёлларга шижоат, меҳр-муҳаббат ва фидойиликни бахш этиб туради. Зотан, аёли эъзозланган юртда яшашнинг ўзи саодат, шундай эмасми?!

 

  “Бир ҳақиқат аёнки, ҳар қандай халқнинг маънавий даражасини аввало шу юрт аёлларининг маънавий савияси белгилайди. Бугунги қувончли айёмда дунёда “фидойи” деган сўзга энг муносиб бўлган Она сиймоси олдида таъзим қиламиз. Ҳаётимиз қувончи, хонадонларимиз кўрки бўлмиш азиз аёлларимиз шаънига энг гўзал тилакларимизни изҳор этамиз. Аёл сиймоси Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолади", – дейди ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

  Халқ розилиги, аввало, муҳтарама оналар, хотин-қизларнинг розилиги билан боғлиқлиги, уларнинг соғ-саломат бўлиб, бахтли яшашини таъминлаш барча ислоҳотларнинг асосий мақсади ва мезони экани таъкидланган.

 

  Аёллар ўзининг соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият, санъат, саноат ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келмоқда. Хусусан энергетика соҳаси ҳам бундан мустасно эмас.

  Айтиш керакки, бугунги кунда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида умумий тарзда 1000 дан зиёд ва Марказий бошқарув аппаратида эса 100 дан ортиқ хотин-қизлар фаолият олиб боришмоқда. Биз айни фурсатдан фойдаланган ҳолда барча аёлларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан чин юракдан муборакбод этамиз!

  Сизларнинг мана шундай очилиб, ҳаётдан рози бўлиб юришингиз учун, сизларнинг бахту саодатингиз учун доимо сидқидилдан хизмат қилишга тайёрмиз, азиз Аёллар! Истаймизки, мана шундай қувончли кунларимиз кўп бўлсин!

 Ориф Тўхташев, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлари бўйича маслаҳатчиси

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>