«Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда»
ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИ: Жамиятнинг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланмоқда
  • 11.03.2021
  • 648

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февраль куни имзоланган ПФ–6155-сон фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан ижро учун қабул қилинган ва Жамиятнинг 2021 йил чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилган. Эътиборингизга Фармон иловасининг 13-банди бўйича (Давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш) амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача маълумотнома тақдим этамиз:

  1. Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, UTube) орқали Жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган таҳлилий мақолалар, расмий баёнотлар, ўтказилган матбуот анжуманлари ва брифингларда сўралган саволларга жавоблар, Жамият раҳбарларининг интервьюлари, хизмат сафари ва хорижий ҳамкорлар билан ўтказилган учрашув тафсилотлари, шунингдек, харидлар ҳамда тендерлар ҳақидаги эълонлар, асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, бўш иш ўринлари, молия ва бухгалтерия ҳамда Акциядорларнинг умумий йиғилишларига оид маълумотлар ҳисобот жадваллари шаклидаги иловалар орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда.

  «Янгиликлар» рукни: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/2

  «ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш» рукни: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/19

  «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» рукни: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/69 

  «Асосий ишлаб чиқариш» рукни: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/69 

  «Тендерлар» рукни: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/14

  «Эълонлар» рукни: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/17

  «Бўш иш ўринлари» рукни: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

  «Халқ қабулхонаси» рукни: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/27

  «Ёшлар сиёсати» рукни: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/24

  «Касаба уюшмаси» рукни: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/49

  «Қизиқарли хабарлар» рукни: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/3

  «Акциядорлар учун» рукнининг бир нечта саҳифалари: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/308  

 

  2. «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ЯГОНА ТЕЛЕФОН рақами 71/236-68-08 (матбуот котиби), бундан ташқари, ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46 ҳамда Девонхона (канцелярия) 71/236-6854 рақамлари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, «Халқ қабулхонаси» рукнида Жамият бошқаруви раиси ва ўринбосарларининг қабул кунлари, қабул қайдномасига ёзилиш учун Жамият бошқарув раиси ёрдамчисининг телефон рақамлари +998 (71) 236-68-05 эълон қилинган.

  Раҳбарият: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/guide

  Биз билан боғланиш: http://uzbekistonmet.uz/uz/pages/view/contact_us

  Халқ қабулхонаси: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/27

 

  3. Жамиятнинг веб-сайтида «МУРОЖААТЛАР» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

  «Мурожаатлар» рукнининг бир нечта саҳифалари:

  «Келиб тушган мурожатлар» нимрукни: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

  «Статистика» нимрукни: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/57

  ва мурожаат юбориш жадвали: http://uzbekistonmet.uz/uz/appeal/index.

 

  4. Шунингдек, Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтига:

  8 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/30;

  24 та Президент Қарорлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/31;

  16 та Президент Фармонлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/32;

  14 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/33;

  7 та Норматив ҳужжатлар  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/34

  2 та Халқаро ҳужжатлар http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/18 

  жойлаштирилган.

  Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, веб-сайтнинг «Янгиликлар» рукнидаги мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (қонунчиликдаги янгиликлар) бериб борилади.

 

  5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Мониторинг маркази томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

  Ахборот хизмати томонидан ҳаётимиздаги муаммо ва ҳодисаларга тезкор муносабат билдирилмоқда: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/669

  Жамиятда халқаро шартнома-келишувлардан ташқари барча ҳужжатлар давлат тилида юритилишига эришилмоқда: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/675

  Маҳаллий ОАВ биз ҳақимизда ёхуд мамлакатимиздаги етакчи электрон нашрлар «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати маълумотларига таяниб хабар беради...: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/676

Хорижий оммавий ахборот воситалари «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати маълумотларига таяниб хабар беради: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/681

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ фаолиятига тааллуқли масалалар радио, телевидение ҳамда uzbekistonmet.uz веб-сайтининг utube.uz саҳифаларида: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/702

 

  Шунингдек, Жамият веб-сайтида электр таъминотидаги носозликлар, таъминотдаги узилишлар, истеъмолчиларнинг тўлов мажбуриятлари, тўлов маданияти юзасидан тарғибот ишларида электр энергияси истеъмолчилари билан бевосита ишлайдиган турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фаолиятига (het.uz) Ахборот ҳамкори сифатида кўмак берилмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг муҳим хабарлари ҳам (minenergy.uz) тегишли тартибда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида жамоатчилик эътиборига қайта эълон қилинмоқда.

  Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонунларига риоя этиш, Президент қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, шунингдек, Энергетика вазирлиги буйруқ ҳамда кўрсатмаларига амал қилган ҳолда Жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланмоқда.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>