ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Энергетика вазирлигининг махсус штаби мутасаддилари вилоятимизда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар
  • 13.04.2021
  • 414

  Энергетика вазирлигининг махсус штаби мутасаддилари вилоятимизда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар: https://t.me/qashqadaryo_trk

  Шаҳрисабз тумани, Кеш даҳасида 220 кВли “Амир Темур” подстанцияси қурилмоқда.

  Янги юқори кучланишли подстанция Шаҳрисабз туманининг электр таъминоти ишончлилигини оширади, сўнг Қашқадарё вилояти электр таъминотида юртиқча юклама туфайли келиб чиқадиган турли носозликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

  Бундан ташқари, «Амир Темур» подстанцияси Шаҳрисабз туманида қурилаётган янги цемент заводи ҳамда бошқа кичик ва ўрта бизнес вакиллари — ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий электр таъминоти манбаига айланади, вилоятнинг Китоб, Чироқчи ва Қамаши туманлари истеъмолчиларининг электр таъминоти яхшиланишига, унинг сифат кўрсаткичлари оширилишига хизмат қилади.

  Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/866

 

 

  ‖ Веб-саҳифаTelegramFacebookInstagramTwitter

>