Янгиликлар
"Ўзбекистон МЭТ" АЖ ишчи-ходимлари Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги «Катта-Қўйлиқ» маҳалласида ҳашар тадбирларини ўтказиб келмоқда
  • 16.04.2021
  • 471

  Барчамизга маълумки, муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан барча соҳаларга янгича ёндашувлар жорий қилинмоқда. Хусусан, жойларда "маҳаллабай" ишлаш тизими ташкил этилиб, Маҳалла фуқаролари йиғини фаолиятини мувофиқлаштиришга турли ташкилот ва корхоналар ўзларининг бевосита кўмакларини бериб келмоқдалар.

  Мисол учун, "Ўзбекистон МЭТ" АЖ ишчи-ходимлари Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги «Катта-Қўйлиқ» маҳалласида ҳашар тадбирлари ўтказиб келмоқда.

  Аввалроқ «Катта-Қўйлиқ» МФЙ ҳудудида энергетиклар томонидан 100 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, ободончилик ишларга кўмаклашилган эди.

  Энди эса маҳалла фаоллари хат-ҳужжат ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Акциядорлик жамияти томонидан бир комплект компьютер ва принтер совға қилинди.  Ташкилот номидан берилган офис жиҳозлари маҳалланинг электрон маълумотлар базасини яратиб, ахборот алманишувини яхшилайди, деган умиддамиз.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>