Янгиликлар
“Маҳаллабай” ишлаш тизими самараси
  • 10.05.2021
  • 546

Президентимиз топшириғига биноан шаклланган “маҳаллабай” ишлаш тизими аҳоли фаровонлигини юксалтириш, фуқароларимиз яшаш даражасини оширишга хизмат қилиши билан ўз натижадорлигини кўрсатмоқда. 
 

 


Бу борада Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан “Обод кўча” ва “Обод хонадон” мезонларини кенг тарғиб этиш бўйича Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани маҳаллаларида амалий ишлар олиб борилмоқда. 
 

 


Яшнобод туманининг “Асалобод” маҳалласида амалга оширилган ишлар шу жумладан. Мазкур маҳаллада қурилиш-бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўз якунига етказилмоқда. 
 

 


9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан кўп йиллардан буён маҳаллада истиқомат қилувчи афғон уруши фахрийси Шониёз Мавлонов хонадони байрам совғаси сифатида мукаммал таъмирланиб ўз эгаларига топширилди. 

Хонадон аҳли амалга оширилган қурилиш ишлари ва яратиб берилган маиший шароитлардан мамнун эканликларини билдиришди. 
 

 

 


– Кўп йиллардан буён ушбу маҳаллада истиқомат қиламан, лекин бу даражадаги кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ва бунёдкорлик ишларини кузатмагандик, инсонларнинг муаммоларини ҳал қилишга бунчалик куч сафарбар этилмаган эди, бу барчамизни хурсанд қилиши табиий – дейди афғон уруши қатнашчиси Шониёз Мавлонов. 
 

 


Айни пайтда маҳалла ҳудудида асфальт ётқизиш ишлари якунланди, 5 та болалар майдончалари таъмирланиб, эскиларининг ўрнида янгилари бунёд этилди, автотураргоҳ, дам олиш аллеялари, футбол, баскетбол ва волейболга ихтисолашган спорт майдони фойдаланишга топширилди.
 

 

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

http://minenergy.uz/uz/news/view/1250

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>