Янгиликлар
ОАВ: «Келгуси йилда электр энергияси сарфи 10 фоизга ўсиши кутилмоқда» – Жамшид Қўчқоров
  • 12.05.2021
  • 364

Жамшид Қўчқоров Фото: KUN.UZ

  Шавкат Мирзиёев макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Унда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга сўз берилди.

  “Ҳурматли президент, ҳозир иқтисодий ўсишимиз 3,2 фоизни ташкил қилган бўлса, агар имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланганимизда бу кўрсаткич 8 фоизга етарди.

  Электр энергиясига тўхталдик. Ҳисоб-китобларимизга кўра келгуси йилда электр энергияси сарфи 10 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу 7,5 млрд киловатт дегани. 

  Саноатни ривожлантириш бўйича ҳам қатор таклифларимиз бор. Жойларда учрашув ўтказганимизда тадбиркорлар полиэтилен, полипропилен гранулалари бўйича масала қўйишяпти. 

  Кредитларни қайтариш бўйича жиддий эътироз билдирдингиз, катта топшириқлар бердингиз. Чиндан бу масалани ҳозир ҳал қилмасак, йил якунида мураккаб вазиятга тушиб қоламиз”, деди Жамшид Қўчқоров.

  “Ўзи 20 йил деганда энди балансни тўғриладик. Олдин тармоқларга пул бермасдик, лекин натижа талаб қилаверардик. Энди барча шароитларни яратяпмизми, натижа ҳам бўлиши керак”, деди президент бунга жавобан.

Манба: https://kun.uz/news/

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>