Қизиқарли хабарлар
Жанубий Корея дунёдаги энг йирик сузувчи офшор ШЭС ни ишга тушириш режалари ҳақида сўзлаб берди
  • 19.05.2021
  • 1121

  Жанубий Корея сузувчи пойдеворли дунёдаги энг йирик денгиз шамол паркини қуриш лойиҳасига 36 трлн вон (32.1 миллиард АҚШ долларини) инвестиция қилиш режалари хақида хабар берди.

  Унинг қурилиши 2030 йилга бориб Ульсан шаҳри яқинида тугалланиши режалаштирилган. Бу мамлакатнинг энг йирик саноат шаҳри бўлиб, "Корея Республикаси саноатининг пойтахти" деган ном билан маълум. Мажмуанинг қуввати 6 ГВт ни ташкил этади. Молиялаштириш ҳам давлат, ҳам хусусий секторлардан амалга оширилади.

  Эслатиб ўтамиз, Глобал шамол энергетикаси Кенгашининг прогнозига кўра, 2030 йилга келиб дунёда 6,2 ГВт сузувчи офшор шамол электр станциялари (ШЭС) қурилиб битказилиши керак. Корея томонидан илгари сурилган янги режа эса прогнозларни ошириши керак.

  Гигант офшор шамол электр станцияси 5,76 млн уй хўжаликларнинг истеъмоли учун зарур бўлган миқдордаги энергияни ишлаб чиқариши мумкинлиги ва CО2 чиқиндиларини йилига 9,3 млн тоннага камайтириши кутилмоқда.

  #буқизиқ

  @Clearenergy

https://t.me/clearenergy/980

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>