Янгиликлар
«ЎЗБЕКИСТОН МЭТ» АЖ НИНГ ЖАҲОН БАНКИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
  • 16.09.2019
  • 875

   Бугун, 16 сентябрь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мажлислар залида Жамияти маъмурияти ҳамда Жаҳон Банки вакиллари иштирокида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

  Учрашувда Жаҳон Банки вакиллари: энергетика бўйича бош мутахассис Хусам Бейдес, катта мутахассислар Ферхат Эсен ва Коджи Нишида, SCADA/EMS дастури бўйича маслаҳатчилар Камрон Ражабли ва Заран Блазич, энергетика бўйича мутахассис Мақсуджон Сафаров, шунингдек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раиси Дадажон Исақулов,  Иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи Абдуҳамид Жўраев ва бошқалар иштирок этишди.

 

  Илгари хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрь ПҚ-3284-сонли «Жаҳон Банки иштирокида «Магистрал электр тармоқ подстанцияларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан мамлакатимиз ҳудудида жойлашган 22 та подстанцияларда қурилиш-монтаж ишлари, яъни хизмат кўрсатувчи ускуна ва жиҳозларни замонавийлари билан янгилаш ишлари бажарилиши назарда тутилган. Учрашувда шу ва шу каби масалалар атрофлича муҳокама этилди. Томонлар ўзаро ҳамкорлик доирасида вужудга келган саволларга жавоб бериб, ўзаро фикр алмашдилар.

 

  Бугунги учрашув якунларига кўра Жаҳон Банки «Ўзбекистон МЭТ» АЖ  билан ўзаро лойиҳасига SCADA/EMS дастури жалб қилиш ҳамда уни молиялаштириш масалаларини муҳокама қилди. Учрашув сўнггида тегишли тартибда техник регламент қабул қилинди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>