Ёшлар сиёсати
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ ёшлари: Энергетика вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ёшлик энергияси” форуми кўтаринки руҳда ўтмоқда
  • 20.05.2021
  • 571

Энергетика вазирлиги томонидан 19-23 май кунлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги «Лочин» соғломлаштириш оромгоҳида ташкил этилган, «Баркамол ёш мутахассис — қудратли юрт таянчи» шиори остида ўтаётган “Ёшлик энергияси” форуми кўтаринки руҳда давом этмоқда. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

  ❗️ Мазкур ёшлар форуми Энергетика вазирининг тегишли қарорига кўра карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ўтказилмоқда. Шунингдек, барча хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиб, ёшлар тадбирини ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Тадбирга ОАВ вакиллари ва хорижий меҳмонлар таклиф этилган.

  “Ёшлик энергияси” форуми доирасида ўтказиладиган турли тадбирлар, давра суҳбатлари, маҳорат дарслари, семинарлар ҳамда қизиқарли спорт мусобақаларда Акциядорлик жамиятимиз ёшларига омад тилаймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>