Янгиликлар
Online: малака ошириш ўқув дарслари давом эттирилмоқда
  • 21.05.2021
  • 480

  Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассис ходимларининг малакасини ошириш мақсадида энергетика соҳасидаги халқаро илғор технологиялар билан таништириш ҳамда замонавий иш услубларини ўзлаштириш бўйича Россия Федерацияси Петербург энергетика малака ошириш институти (ПЭИПИ) билан ҳамкорлик алоқалари  йўлга қўйилган.

  Айни кунларда  “Юқори кучланишли электр узатиш линияларини таъмирлаш ва модернизация қилиш» («Эксплуатация, ремонт и модернизация воздушных линий электропередачи высокого напряжения») мавзуси бўйича онлайн дарслар ташкил этилган бўлиб, магистраль электр тармоқлари корхоналаридан пойтахтга етиб келган мутахассис ходимлар таҳсил олишмоқда.

  Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 19 май куни бошланган ўқув курси 29 май санасигача давом этади.

  ✍️ Ходимлар билан ишлаш бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>