Янгиликлар
Ёқилғи-энергетика комплекси ёшлари иштирокида ўтказилган “Ёшлик энергияси” номли халқаро форум ўз ниҳоясига етди
  • 25.05.2021
  • 432

 Аввал ҳабар берганимиздек, жорий йилнинг 19-23 май кунлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги “Лочин” оромгоҳида ёқилғи-энергетика комплекси ёшлари иштирокида ўтказилган “Ёшлик энергияси” номли Халқаро форум ўз ниҳоясига етди.

  Карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ташкил қилинган форум иштирокчиларни ёқилғи-энергетика комплекси, нефть ва газ соҳасидаги илғор технологиялар, шунингдек, электр энергетикаси соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб, турли спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар, мантиқий ва амалий машғулотлар билан бирлаштирди. 
 

 
 

  Шунингдек, Форум иштирокчиларига кўтаринки руҳ бағишлаш ва иштирокчиларни қутлаш мақсадида, Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри жамоаси томонидан концерт дастури ташкил қилиниб, турли хил саҳна кўринишлари ва мусиқали чиқишлар орқали иштирокчиларга маданий энергия берилди.
 

 
 
 

 

 
 
 
 

  Форум якунида келгуси форумлар учун аниқ мақсадлар белгилаб олинди, бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Тадбирда иштирок этган фаол ёшлар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефть ва газ саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
 

 
 

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

http://minenergy.uz/uz/news/view/1268

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>