Янгиликлар
Магистрал электр тармоқлари филиалларида юқумли касаллик профилактикаси бўйича ўқув-тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
  • 25.05.2021
  • 750

  «Ўзбекистон милий электр тармоқлари» АЖ таркибидаги «Наманган тиббий-санитария қисми» тиббий муассасаси 2021 йил 17 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан энергетиклар ўртасида «COVID–19» юқумли касаллиги билан боғлиқ ўқув-тарғибот тадбирлариларини ташкил этиш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

 

  Акциядорлик жамияти таркибидаги «Наманган тиббий-санитария қисми» муассасасининг шифокор мутахассислари томонидан юқори кучланишли подстанция ва электр тармоғи бригадалари ишчи-ходимлари ўртасида «COVID-19» юқумли инфекцияси тарқалишини олдини олиш, ишчи-ходимлар тиббий гигиена қоидаларига амал қилиши юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказиш бўйича режа-жадвал тузиб олинди.

  Ушбу режа асосида жорий йил 20 май куни «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220/110/10 кВли «Сардор» подстанциясида 26 нафар, 21 май куни 220/110/10 кВ ли «Қизил-Равот» подстанциясида 25 нафар муҳандис ҳамда электромонтёр ходимлар иштирокида давра суҳбати — маҳорат дарслари ўтказилди.

 

  Бугун, 25 май куни эса 220/110/10 кВ кучланишли «Оби-ҳаёт» подстанциясида ҳам «COVID-19» юқумли инфекцияси тарқалишини олдини олиш, ходимлар тиббий гигиена қоидаларига амал қилиши юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

 Ўтказилган давра суҳбатида тиббий-санитария муассасаси шифокорлари томонидан подстанция маъмурияти ва таъмирлаш биноларида юқумли касалликлар профилактикаси бўйича ходимларга яратилган шароитлар ҳамда ушбу касалликлардан ҳимояловчи воситалар билан таъминланганлиги, зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланилиш тартиби ўрганилиб, эҳтиёт чораларини кўриш юзасидан подстанция раҳбарларига тушунтириш ишлари олиб борилди.

 
 
 

  Тадбир давомида юқумли касалликни юқтирган беморлардаги дастлабки аломат белгилари, касалланган ходим аниқланганда подстанция раҳбариятининг хатти-ҳаракати бўйича тавсиялар берилди.

  Шунингдек, тадбир давомида энергетикларнинг куйиш ва енгил жароҳат олганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби бўйича саволларига шифокорлар батафсил маълумотлар беришди. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва сунъий нафас бериш амалиётлари шифокорлар томонидан кўргазмали ҳолатда кўрсатиб берилди.   

 Магистрал элекр тармоқлари филиалларида юқумли касаллик профилактикаси бўйича ўқув-тарғибот тадбирлари давом эттирилади.

✍️ А.М.Камолиддинов,  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Наманган тиббий-санитария қисми» муассаси бош шифокори

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>