Янгиликлар
«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали: “Тошкент тиббий-санитария қисми” шифокорлари иштирокида ўқув семинарлари ўтказилмоқда
  • 26.05.2021
  • 502

  «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалида Касаба уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21–25 май кунлари юқори кучланишли подстанцияларнинг ишчи-ходимлари учун “COVID-19”  — коронавирус инфекциясига қарши кураш мавзусида кенгайтирилган ўқув семинари ўтказилди.

  Ўқув семинарида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги «Тошкент тиббий-санитария қисми» тиббий муассасасининг терапевт-шифокори    Ш.М.Обиджонова ҳамда пульмонолог-шифокор Ҳ.С.Ҳамдамова иштирок этиб, юқумли касалликнинг олдини олиш, унинг белги-аломатлари, эмланиш, таҳлиллар топшириш, даволаниш ва касалликдан сўнг саломатликни тиклаш бўйича кеча-ю кундуз пойтахтимиз электр таъминотига масъул бўлган мутахассис ходимларга атрофлича тушунтириш ишлари олиб боришди.

  Шунингдек, семинар дарслари давомида муҳандислар, электр монтёрлари, электр чилангарлар, ҳайдовчилар, қоровул ҳамда фаррошларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, тиббиёт ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ишлаб чиқариш жараёнида — хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилинмай, енгил жароҳат олганда, қай тартибда биринчи ёрдам кўрсатиш, шу билан бирга, раҳбариятга, юқори кучланишли подстанцияларда хизмат олиб борувчи навбатчиларга, Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси ходимларига тезкор хабар бериш, тиббий муассасага мурожаат қилиш бўйича тавсиялар берилди. Шифокорлар томонидан сунъий нафас олдириш ва жароҳатни боғлаш бўйича маҳорат машқлари кўрсатилди.

  Бир сўз билан айтганда, ташкил этилган тиббий профилактика ва тарғибот тадбирлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятнинг 2020 йил 4 декабрдаги 386-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, ишчи-ходимлар ўртасида юқули касалликлар тарқалиб, ишлаб чиқариш жараёнига салбий таъсир кўрсатишининг олдини олиш, энергетиклар гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб хизмат вазифасини бажариши муҳимлигини тушунтиришга қаратилгандир.

А.Ғ.Расулов, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали директори

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>