Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоқлари замонавий ҳамда чидамли — кўп йиллик эксплуатацияга яроқли изолятор ва электр жиҳозлари билан жиҳозланиши режалаштирилмоқда
  • 04.06.2021
  • 513

  ✅ Аввал хабар берганимиздек, 2021 йил 5-6 апрель кунлари Тошкентда ўтказилган “Инно Пром” саноат кўргазмасида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Россия Федерациясининг “Жанубий Урал арматура ва изолятор заводи” АЖ билан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан келишув имзолаган эди.

  Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов “Жанубий Урал арматура ва изолятор заводи” АЖ стратегик лойиҳалар департаменти бошлиғи Роман Еловенко билан учрашди.

  Дастлаб ҳамкорлик келишувлари ўзбекистонлик мутахассисларни Россиянинг мазкур компанияси тасарруфидаги амалий машғулот курсларида ўқитиб, юқори кучланишли электр тармоқларини экспуатация қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган мутахасисларга янги турдаги изолятор ва бошқа электр қурилмаларидан тўғри фойдаланиш бўйича малака ошириш амалиётларини ўз ичига олганди. Энди эса хорижий ҳамкор вакили айни пайтда завод томонидан ишлаб чиқарилаётган янги турдаги изолятор ҳамда электр тармоқлари таянч устунларининг бошқа жиҳозлари афзалликлари, чидамлилиги ҳақида маълумот бериб, Ҳукуматлараро келишувларга асосан эълон қилинаётган тендер савдоларида иштирок этиш истагини билдирди.

  ☑️ Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида халқаро ҳамкорлар учрашувлари давом этмоқда.

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>