Янгиликлар
«ЎЗБЕКИСТОН МЭТ» АЖ ОТАЛИҒИДАГИ МАКТАБГА СОВҒАЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
  • 30.09.2019
  • 791

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 19750-хҳ-сонли топшириғи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2019 йил 23 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнининг 8-бандига мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маъмурияти Тошкент вилояти Бўка туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабини ўз оталиғига олган эди.

   Бугун, 30 сентябрь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ходимлари ушбу мактабдаги «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этишди.

   Мактаб ҳовлисида ўқувчилар ва ўқитувчи-мураббийлар иштирокида ўтган байрам тадбирида Жамият бошқарув раиси Дадажон Исақулов сўзга чиқиб, тадбирга таклиф этгани учун таълим муассасаси маъмуриятига миннатдорлик билдирар экан барча педагог-ўқувчиларни энергетиклар номидан табриклади.

  Байрам тадбирида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан, Бирлашган касаба уюшма қўмитаси қарорига биноан, Бўка туманидаги 4-мактаб жамоасига ҳомийлик совғаларини топширилди. Энергетиклар таълим муассасасига 55 номдаги бадиий китоблар, 100 дона LB-40 русумли лампалар ва маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш учун мусиқа маркази (овоз кучайтиргич) ускунасини тақдим этдилар.

  Тадбирда Жамият бошқарув раиси Д.Исақулов, Ижро интизомини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Ҳ.Шамсиев, Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Хидирова ва матбуот котиби У.Уруновлар иштирок этишди.

Байрам тадбирида устозларга эҳтиром, уларнинг жамият ва мамлакат равнақидаги ўрни турли саҳна кўринишлари, шеър ва куй-қўшиқлар ифодасида тараннум этилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

Manba: facebook

>