Янгиликлар
8 июнь — Хавфсизлик техникаси куни
  • 08.06.2021
  • 417

✅ Маълумки, асосан юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларни эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида Хавфсизлик техникаси бўйича тез-тез турли тадбир ва машғулот ҳамда назорат ўрганишлари ўтказиб турилади.

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродовнинг махсус кўрсатмасига биноан бугун, 8 июнь — “Хавфсизлик техникаси куни” этиб белгиланган. Айни пайтда ушбу назорат-ўрганиш тадбирларига масъул мутахассислар 5 та магистрал электр тармоқлари филиаллари таркибидаги подстанцияларда хавфсизлик техникаси талабларини ўрганишмоқда.

  Мисол учун, «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 кВ кучланнишли «Оби ҳаёт» подстанциясида Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармасининг 2-тоифали муҳандиси А.Фозилов ҳамда Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати сектор бошлиғи К.Миралиевлар подстанция мутахассислари иштирокида хавфсизлик техникасига тайёргарлик даражасини ўрганишмоқда.

✍️ Ахборот хизмати

>