Янгиликлар
«Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли «Денов» подстанциясида хавфсизлик техникаси талабларига тайёргарлик даражасини ўрганилди
  • 08.06.2021
  • 376

  Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродовнинг махсус кўрсатмасига биноан бугун, 8 июнь — “Хавфсизлик техникаси куни” этиб белгиланган бўлиб, айни пайтда масъул мутахассислар 5 та магистрал электр тармоқлари филиаллари таркибидаги подстанцияларда хавфсизлик техникаси талабларини ўрганишмоқда.

  Мисол учун, «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли «Денов» подстанциясида Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси бош мутахассиси Ш.Тўраев, Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ходими Х.Бўриевлар подстанция мутахассислари иштирокида хавфсизлик техникасига тайёргарлик даражасини ўрганишмоқда.

  Қўшимча маълумот:

  500 кВли “Тошкент”  ва 220 кВли «Сирғали»  подстанциясида аварияга қарши машғулотлар ўтказилди

  ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ МАСАЛАСИГА БЕПАРВОЛИК, ЛОҚАЙДЛИК ВА ЭЪТИБОРСИЗЛИК — ЭНЕРГЕТИКЛАРНИНГ БИРИНЧИ РАҚАМЛИ ДУШМАНИ

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>