Янгиликлар
220 кВ кучланишли «Сирғали» подстанциясида Хавфсизлик техникаси куни тадбирлари ўтказилди
  • 09.06.2021
  • 312

 220 кВ кучланишли «Сирғали» подстанцияси

✅ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродовнинг махсус кўрсатмасига  биноан кеча, 8 июнь  куни Акциядорлик жамияти тасарруфидаги 5 та вилоят магистрал электр тармоқлари таркибидаги 220–500 кВ кучланишли подстанцияларда  Хавфсизлик техникаси куни  тадбирлари ўтказилди.

  Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган амалий тадбирда Акциядорлик жамияти таркибидаги Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси ҳамда Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ходимлари подстанция мутахассислари иштирокида хавфсизлик техникаси талабларига  тайёргарлик даражасини ўрганишди. Ёнғин хавфсизлиги бурчаклари, фойдали маслаҳат ва эслатма эълонлари, махсус асбоб-ускуналарнинг фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга тайёрлиги, сифати, яроқлилик муддати, улардан тўғри фойдаланиш бўйича йўриқномалар қай даражада ўзлаштирилгани текшириб ўрганилди.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ

Ахборот хизмати

>