Янгиликлар
Тожикистон Республикасидан Ўзбекистонга мавсумий (мелиорация даврида) электр энергияси импорт амалиёти юзасидан маълумотнома
  • 10.06.2021
  • 456

  Ўзбекистон энергетика ҳамда сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек, табиий газ ва нефть маҳсулотларини ёқиш эвазига анъанавий турда электр энергияси ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станцияларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун электр ускуна ва жиҳозларни таъмирлаш-созлаш ишларига шароит яратиш мақсадида, 2018 йилдан бошлаб Тожикистон Республикасидан электр энергияси мавсумий импорт амалиёти йўлга қўйилган эди.

✔️ 2018 йил апрель-сентябрь ойларида 1 480,9 млн. кВт•соат электр энергияси импорт қилинган.

✔️ 2019 йил апрель-октябрь ойларида 1 425,1 млн. кВт•соат электр энергияси импорт қилинган.

✔️ 2020 йил 2 майда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Барки Точик” очиқ акциядорлик холдинг компанияси ўртасида имзоланган шартномага асосан 2020 йил май-сентябрь ойларида жами 1 255,0 млн. кВт•соат электр энергиясини импорт қилиш белгиланган бўлса, амалда камроқ — 566,7 млн. кВт•соат электр энергияси импорт қилинди.

❗️Сабаби, “Барки Точик” ОАХКнинг 2020 йил 13 июлдаги расмий мурожаатига асосан Вахш дарёсининг суви 50 фоизга камайганлиги ва бунинг натижасида “Нурек ГЭС” сув омборида сув сатҳининг 2019 йилга нисбатан 10 метрга пасайганлиги туфайли, 2020 йил 16 июлдан бошлаб Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш қисман тўхтатилган эди.

☑️ 2021 йил 4 май санасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Барки Точик” ОАХК ўртасида шартнома расмийлаштирилиб, 2021 йил май-сентябрь ойларида жами 1 430,0 млн. кВт•соат электр энергияси импорт қилиниши белгиланган.

✔️ 2021 йил май ойида шартномага кўра 270,0 млн. кВт•соат электр энергияси импорти белгиланган бўлиб, амалда (тезкор) 197,4 млн. кВт•соат  электр энергияси импорт қилинди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикасидан ёзги мавсумда, яъни қишлоқ хўжалигида суғориш ишлари жадал олиб бораётган пайтда (мелиорация даврида) электр энергияси импорт амалиёти республикамизда сув ресурслари мувозанатини сақлаш учун муҳим бўлиб, кеча-ю кундуз — тўхтовсиз ишлайдиган иссиқлик электр станцияларида созлаш ва таъмирлаш ишларини олиб боришга шароит яратади. Бундай мавсумда Ўзбекистонда мавжуд гидроиншоотларда ҳам электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамжи бирмунча ошади.

Эътиборингизга Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро келишувларига мувофиқ электр энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига тааллуқли хабар ва янгиликлар анонсини тақдим этамиз:

Энергетика соҳасидаги Ўзбекистон–Тожикистон ҳамкорлиги ҳар икки давлат ва Марказий Осиё тараққиёти учун хизмат қилади

Тавсеаи ҳамкориҳои Ӯзбекистону Тоҷикистон дар соҳаи барқ – Фараж

Тожикистондан электр энергиясининг мавсумий импорт амалиёти бошланди

Марказий Осиё ва Афғонистон энергетиклари Тошкентда

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти: Президент қарорига мувофиқ Сурхондарё вилоятида йирик инвестицион лойиҳа бошланди

Онлайн мулоқот: Марказий Осиё энергетика тизимлари Мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги 34-йиғилиши бўлиб ўтди

Тожикистондан электр энергияси мавсумий импорт амалиёти шартномада белгиланган муддатлар ичида тўхтатилган эди

Сезонный импорт электроэнергии из Таджикистана был приостановлен в срок, указанный в соглашении

2021 йилда Тожикистон билан узилган 64 км электр линия қайта тикланади, лойиҳа қиймати 14,7 млн доллар

https://ishonch.uz/archives/2016

https://qalampir.uz/news/

https://taftish.uz/2021/06/10/

https://effect.uz/

http://xs.uz/uzkr/58057

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ

Ахборот хизмати
 

>