Янгиликлар
uzbekistonmet.uz: «ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
  • 11.06.2021
  • 81

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали Акциядорлик жамияти таркибидаги бошқа филиаллар каби электр энергиясини энергия ишлаб чиқарувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказиб берилишини амалга ошириш (транспортировка), магистрал электр тармоқларини таъмирлаш, шунингдек, бошқа давлатларнинг электр тармоқлари билан ўзаро алоқаларда иштирок этиш билан шуғулланади.

 

  Филиал «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2019 йил 23 июлдаги 45-сонли буйруғи ҳамда «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали тўғрисидаги Низом асосида фаолият юритади.

   «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали балансида 220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари мавжуд бўлмай, 7 та юқори кучланишли подстанциялар «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали (Тошкент вилояти) балансидаги тармоқлар орқали қувват билан таъминланади, барча чиқувчи тармоқлар эса «Тошкент шаҳар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ балансида бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг пойтахти — Тошкент шаҳри ва қисман Тошкент вилоятининг ҳудудлари паст кучланишли тақсимловчи тармоқлар орқали истеъмолчиларга уланган.

 ✔ 220/110/35/6 кВ кучланишли «Қўйлиқ» (1947 йилда ишга туширилган, 626 (200x2. 63x2. 120x1) МВА ўтказувчанлик қувватига эга);
 ✔ 220/110/10 кВ кучланишли «Озодлик» (1973 йилда ишга туширилган, 400 (200x2) МВА ўтказувчанлик қувватига эга);
 ✔ 220/110/10 кВ кучланишли «Келес» (2013 йилда ишга туширилган, 400 (200x2)  МВА ўтказувчанлик қувватига эга);
 ✔ 220/110/10 кВ кучланишли «Зафар» (1985 йилда ишга туширилган, 250 (125x2)  МВА ўтказувчанлик қувватига эга);
 ✔ 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Юксак» (1947 йилда ишга туширилган, 353 (40x1. 63x1. 125x2) МВА ўтказувчанлик қувватига эга);
 ✔ 220/110/10/6 кВ кучланишли «Тракторсоз» (1985 йилда ишга туширилган, 155 (10x3. 125x1) МВА ўтказувчанлик қувватига эга);
 ✔ 220/110/10 кВ кучланишли «Файзиобод» (1993 йилда ишга туширилган, 400 (200x2) МВА ўтказувчанлик қувватига эга).

 «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали балансида юқори кучланишли подстанциялар 2584 МВА ўтказувчанлик қувватига эга.

Филиал директори Расулов Анвар Ғаниевич.

Фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул куни ва вақти: жума куни, соат 14:00 дан 17:00 гача.

 Электрон почта: toshkentshahar@uzbekistonmet.uz

 Телефон:+998 (55) 503-04-05

 Филиал маъмурияти манзили: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 2-мавзе.

 ✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ТАҚДИМОТИ: ОЛДИНГИ ВА КЕЙИНГИ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/427

«ОЗОДЛИК» ПОДСТАНЦИЯСИ ҲУДУДИДA МAXСУС-ТAКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/265

ЁШ ЭНЕРГЕТИКЛАР БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ ТУЗИБ, ЎЗ ЕТАКЧИЛАРИНИ САЙЛАБ ОЛИШМОҚДА

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/213

ЁШ МУҲАНДИСЛАРДАН ИБОРАТ ХОДИМЛАР ГУРУҲИ ЖАМИЯТНИНГ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОБЪЕКТЛАРИГА САЁҲАТ УЮШТИРИШДИ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/217

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИДА ҲАШАР УЮШТИРИЛИБ, ЁШЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/250

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/290

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР...

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/557

ЭНЕРГЕТИКЛАРНИНГ «УЧҚУН» СПОРТ МАЖМУАСИДА «ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ МАЪМУРИЙ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/558

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИДА ШАХМАТ, ШАШКА, ФУТБОЛ ВА СТОЛ ТЕННИС БЎЙИЧА ТУНИР БЎЛИБ ЎТДИ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/624

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МЭТ» ФИЛИАЛИ ТОМОНИДАН МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИГА ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/658

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали: «Сизга таъзим, сизга эҳтиром!»

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/792

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали: “Тошкент тиббий-санитария қисми” шифокорлари иштирокида ўқув семинарлари ўтказилмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1071

ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ ТАДБИРЛАРИ ҲАМДА ТИББИЙ-ПРОФИЛАКТИК КЎРИКЛАР АНОНСИ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1118

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>