ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
«Нимстанция» ёки «подстанция»?
  • 14.06.2021
  • 884

  ...Шу ўринда ўзбекча муқобили бўлмаган, бўлса-да халқ тилига тушмаган ўзлаштирма сўзлар ҳақида тўхталиб ўтсак.

  ✏️ Масалан, «нимстанция» сўзи умумхалқ эътирофидан ўтмади, деб ҳисоблаймиз. Боиси «под» русча олд қўшимчасини «ним», «…дан кейин» тарзида маъно таржима қилингани билан — асли лотин, кейин инглиз, бизга эса рус тилидан кириб келган «станция» сўзига мос келадиган муқобил йўқ.

  ✅ «Станция» — бекат, турғун жой, тугун.

  ❗️«Станция» деганда энергетика соҳасида, электр энергетика тармоғида ИЭС — иссиқлик электр станциялари ёки ГЭС — гидро электр станцияларини тушунсак (қуёш электр ҳамда шамол электр станциялари ҳам мавжуд), ундан кейинги бўғинни — ИЭС ёки ГЭС «остидаги тугун» деб айтмоқчи бўлсак, «подстанция» сўзининг маъно таржимаси «тугун ости» (тугуности) деб шартли аталиши мумкин. Аммо «нимстанция» сўзи, юқорида айтилганидек, умумхалқ эътирофидан ўтмади (ёзма ва оғзаки нутқда кенг фойдаланилмади).

  Худди: самолёт — «тайёра», республика — «жумҳурият», факультет — «куллиёт» бўлиб эл оғзига тушиб кетмагани каби.

  ‼️ Хулоса: «Нимстанция» сўзини ўзлаштирма сўз (олинма сўз) туркуми шартларига биноан «подстанция» шаклида қабул қилганимиз маъқул.

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти кутубхонаси, "Ахборот хизмати тавсиялари" қўлланмасидан парча

 

✍️ У.П.Урунов, Ахборот хизмати раҳбари

t.me/uzmetaxborotxizmati

>