Келиб тушган мурожаатлар
Касби туманидан фуқаро мурожаати: "Майманоқ қишлоғида "свет" ҳар куни 10-15 дақиқа ўчирилмоқда. Сабаби нима? Нимага ўчирилмоқда?»
  • 17.06.2021
  • 339

  Мурожаат эгаси: Жўрақулов Анвар Аброрович

  Мурожаат келиб тушган вақт: 2021 йил, 16 июн, соат 18:59.

  Мурожаат қайд этилди: uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни, 2021 йил, 17 июн уни, соат 9:24.

  ⇒ Мурожаат мазмуни: "... Касби тумани Майманоқ қишлоғида "свет" ҳар куни 10-15 дақиқа ўчирилмоқда. Сабаби нима? Нимага ўчирилмоқда? Сабабини вилоят электр тармоқлари корхонасидан сўрасак, жавоб бермаяпти... Илтимос, шуни кўриб чиқинглар...".

  ⇒ Мурожаатга жавоб: "Ҳурматли фуқаро Анвар Жўрақулов, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган мурожаатингиз тегишли тартибда қайд этилди. Сиз мурожаатда кўтарган масала "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти мутахассисларига, шу билан бирга, турдош ташкилот —     "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг Матбуот хизматига юборилди.

  ✅ Миллий диспетчерлик марказининг маълум қилишича, Касби тумани Майманоқ қишлоғини электр энергияси билан таъминловчи 35 кВ кучланишли Л–Қорақум линиясида 2021 йил 16 июн куни ортиқча юклама билан ишлаш оқибатида юзага келадиган автоматик ўчиш ҳамда чекловлар кузатилмаган. Шунингдек, ушбу электр тармоғида юқори ҳамда паст кучланишли тармоқ бригадалари томонидан созлаш-тиклаш ишлари олиб борилгани ҳақида диспетчерлик журналларида қайдлар мавжуд эмас. Демакки, еҳтимол билан, қишлоқ ёки сиз яшайдиган хонадон электр тармоқларида носозлик мавжуд бўлиб, носозлик Сизнинг мурожаатингизга биноан, тегишли тартибда Касби тумани электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан бартараф этилади".

  ⇒ Фуқаро Анвар Жўрақуловга қўшимча маълумотлар учун "ҚАШҚАДАРЁ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" АЖ telegram каналини кузатиб боришни тавсия этамиз. Қашқадарё вилояти электр тармоқларида олиб борилаётган созлаш-тиклар ишлари ҳақидаги хабарномалар мазкур расмий канал орқали тез-тез эълон қилиб борилади.

  Барча истеъмолчиларга minenergy.uz, uzbekistonmet.uz, tpp.uz ва het.uz веб-сайти ҳамда уларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бериб борилаётган маълумотларни кузатиб боришни тавсия этамиз. Электр таъминоти барқарор фаолият юритиш учун тизим ташкилотлари туну кун халқимиз хизматида, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари билан бирга бир қатор мажбуриятлари ҳам мавжуд.

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>