Янгиликлар
“Қуйи Мозор” подстанциясида қўшимча 190 МВА қувват яратилмоқда
  • 17.06.2021
  • 324

  Бухоро вилоятидаги 220 кВли “Қуйи Мозор” подстанциясида филиал техник ишчи-ходимлари ҳамда “Туронэлектромонтаж” АЖ корхонаси қурувчилари томонидан йирик ҳажмдаги модернизация-реконструкция ҳамда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

  Мисол учун, 2021 йилда “Жануби-ғарбий ҳудуддаги подстанцияларда электр жиҳозларини модернизация қилиш” лойиҳасининг тармоқ-жадвал режасига мувофиқ 220 кВли “Қуйи Мозор” подстанциясига 63 МВА қувватга эга янги трансформатор ўрнатилиб, ишга туширилди.

  Шу билан бирга, ушбу подстанцияда 63 МВА қувватли 1 та ҳамда 125 МВА қувватга эга 2 та трансформаторларни ўрнатиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

  ❗️Санаб ўтилган амалиётлар вилоятнинг Когон, Вобкент, Ғиждувон, Шофиркон ва Пешку туманлари аҳолиси, шунингдек, сув хўжалиги ҳамда саноат тармоқларини электр энергия таъминоти ишончлилигини ошириб, ўтказувчанлик қувватини оширади.

 

  С.С.Арслонов, “Бухоро МЭТ” филиали директори

 

✍️  Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>