Келиб тушган мурожаатлар
Андижон вилоятидан фуқаро мурожаати: "Маҳалламизга янги симёғочлар ўрнатилди. Шундан бери уйимда электр йўқ...»
  • 21.06.2021
  • 504

Мурожат рақами: 27/21

Ҳолатни текшириш коди: 4d16ddb286

Мурожаат эгаси: Эралиев Фазлиддин Иқболидинович

 

Мурожаат келиб тушган вақт: 2021 йил, 19 июн, соат 13:01.

Мурожаат қайд этилди: uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни, 2021 йил, 21 июнь куни, соат 10:39.

⇒  Мурожаат мазмуни: "...Мен Избоскан тумани, Урганжи маҳалласи, Авлоний кўчаси 5-уйдан мурожаат қилмоқдаман. Маҳалламиз "Обод қишлоқ" дастурига киритилиб, янги симёғочлар ўрнатилди. Шундан бери уйимда электр йўқ. 10 кун бўлди. Электрдан қарзим йўқ. Избоскан "Электросет"га мурожаат қилдим. Ҳал бўлмаяпти...".

Мурожаатга жавоб: "Ҳурматли фуқаро Фазлиддин Иқболидинович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган мурожаатингиз тегишли тартибда қайд этилди ва Сиз мурожаатда кўтарган masala "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ваколатлари доирасига кирмагани боис, турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" Ажнинг Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади".

❗️ МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220-500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, тармоқда қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

het.uz: Яшаш ҳудудингиздаги электр энергияси таъминотига оид хабарлар, ноқонуний уланишлар ҳамда электр энергиясида режалаштирилган ўчиришлар ҳақидаги тезкор эълонлар ва шу каби соҳага оид бошқа зарур маълумотларни кузатиб бориш имкони мавжуд.

Қуйида "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ тизимидаги ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг расмий "telegram" каналлари ҳаволалари келтирилган.

Батафсил https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5658

❗️❗️ Барча истеъмолчиларга minenergy.uz, uzbekistonmet.uz, tpp.uz ва het.uz веб-сайти ҳамда уларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бериб борилаётган маълумотларни кузатиб боришни тавсия этамиз. Электр таъминоти барқарор фаолият юритиш учун тизим ташкилотлари туну кун халқимиз хизматида, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари билан бирга бир қатор мажбуриятлари ҳам мавжуд.

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>