Янгиликлар
ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА ТЕЖАМКОРЛИГИ: тома-тома кўл бўлур...
  • 22.06.2021
  • 371

  ...Сотиш тақиқланган

  Биласизми, 2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 40 Втдан юқори бўлган чўғланма лампаларни сотиш тўхтатилган. Аммо ҳозир ҳам бозор расталарида улар сотилмоқда...

  Аниқроғи, Ўзбекистонда 2016 йил 1 июлдан қуввати 40 Втдан юқори бўлган чўғланма лампаларни эркин муомалага чиқариш, 2017 йил 1 январдан эса сотиш тақиқланган. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 20 октябрдаги қарорида кўзда тутилган эди.

  Ҳуқуқий асос: https://lex.uz/docs/2792714

  Маълумот ўрнида: Ўзбекистонда чўғланма лампа ишлаб чиқарилмайди. Фақат четдан (Қирғизистондан) импорт қилинар эди. Дўконларда 40 Втдан юқори бўлган чўғланма лампалар ҳозир ҳам сотилмоқда.

  Шу ўринда ҳақли савол туғилади....

  Божхона ва солиқ органларининг ушбу қарордан хабари борми?

  Агар хабари бўлса, нима учун ҳозир ҳам 40 Втдан юқори бўлган лампалар бозорларда эркин сотилмоқда?

  Изоҳ беришса яхши бўлар эди...

  Бир ойда 69 киловатт•соат

  Биргина энергия тежовчи светодиод — LED лампасининг қанчалар фойдали эканини биласизми?

  “Шўртан” газ-кимё мажмуаси ходими Ислом Жалиловнинг ҳисоблашича, агар ишлатилаётган 100 Вт қувватли чўғланма лампаларни 3 Вт қувватли энергия тежовчи лампаларга алмаштирилса, 1 суткада 24 соат ишлаганда:

  • 100 Вт қувватли лампа бир кун давомида ишласа 2,4 киловатт•соат, бир ойда эса 72 киловатт соат электр энергияси сарфлайди;
  • 3 Вт қувватли энергия тежовчи лампа эса, бир кун давомида 72 Вт ишласа, бир ойда (30 кун) 2,1 киловатт•соат электр энергияси сарфлайди.

  Демак, бир дона энергия тежовчи лампа бир ойда 69 киловатт•соат электр энергиясини иқтисод қилади. Бу эса, амалдаги 295 сўм тариф бўйича ҳисоблаганда бир дона энергия тежовчи лампа бир ойда 20 минг 602 сўм иқтисод қилар экан.

  Агар ушбу ҳолатни бир вилоят ёки бутун мамлакат мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, иқтисод қилиниши мумкин бўлган электр энергияси миқдори қанчалик катта бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас.

  Демак, ўз-ўзидан маълумки, 40 Вт.дан юқори бўлган чўғланма лампаларни эркин сотилишига йўл қўйиб келаётган айрим божхона ва солиқ органлари бўлимлари ҳам энерготизмдаги у ёки бу муаммоларга маълум даражада муносиб “ҳисса” қўшиб келмоқда...

  Электр энергияси ва табиий газ таъминотида узилиш бўлса, кўпчилигимиз эътироз билдирамиз. Албатта, истеъмолчи сифатида бунга ҳақлимиз. Бироқ...

  Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, таъминотда кузатилаётган у ёки бу муаммо (электр узилиши, тармоқдаги носозлик) фақатгина ушбу тизимнинг зиммасидаги вазифа, десак хато бўлади. Бу комплекс иш-вазифа ҳисобланиб, барча жараёнлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.

  Эътибор берган бўлсангиз, биргина энергия тежовчи лампадан фойдаланишимиз натижасида ҳам ўзимизнинг ҳамёнимизга, ҳам бутун энерготизмга, бундан ташқари, ана шу иқтисод қилган энергияни қайсидир хонадонга етиб бориши учун ҳам хизмат қилган бўламиз.

  ✍️ Манба: Энергетика хабарлари https://t.me/energetika_xabarlari

  Шу ўринда ўзбек халқ мақолини эслашимиз кифоя: тома-тома кўл бўлур... Халқимизда яна шундай доно ибора борки, денгиз соҳилида таҳорат олсанг ҳам сувни керагидан ортиқ ишлатма, дейилади унда.

 

 

  Қўшимча маълумотлар:

  «ЭНЕРГИЯДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/440

  FM.87.9: «O‘ZBEKISTON–24» РАДИОКАНАЛИДА ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА ТЕЖАМКОРЛИГИ МАСАЛАЛАРИ

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/571

  Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш рағбатлантирилади — Президент иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/434

  ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА ТЕЖАМКОРЛИГИ МАСАЛАСИДА МАНТИҚИЙ ЁНДАШУВ

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/352

  ҲАРАКАТНИ ИЛҒОВЧИ МОСЛАМАЛАР — ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА ТЕЖАМКОРЛИГИ САРИ АРЗОН ВА ОСОН ЙЎЛ

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/343

  uzbekistonmet.uz: No comment…

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1043

  ЧЕКЛОВЛАР ЎРНАТИЛИШИГА МАЖБУР БЎЛИНМОҚДА! ёхуд бугунги кун энергия тежамкорлиги маданияти қай аҳволда?

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/150

  ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИГИ: ДОЛЗАРБ МАВЗУГА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БЕФАРҚ ЭМАС!

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/87

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ: Энергия тежамкорлиги бугуннинг долзарб мавзуси

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/21

  ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ИБТИДОИЙ ШАКЛИ, ТАРАҚҚИЁТИ ВА БУГУНИ

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/828

  Намангандаги тўртта янги қурилган уйларнинг томи қуёш панеллари билан жиҳозланди

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1033

  «O‘zbekiston–24» радиоканалида долзарб мавзу — «Юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари остидаги ер майдонларининг ҳимоя зонаси»

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1038

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>