Янгиликлар
Online: АОКА томонидан ташкил этилган «Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик — бош мезон» мавзусидаги миллий конференция ўз ишини бошлади
  • 23.06.2021
  • 277

  Айни пайтда пойтахтнинг «International Hotel Tashkent» мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ташкил этилган «Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик — бош мезон» мавзусида миллий конференция ўз ишини бошлади.

  ⇒ Бугун «International Hotel Tashkent» мажмуасининг «Амир Темур» залига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик идора ва ташкилотларнинг ахборот хизмати раҳбарлари — 180 нафарга яқин матбуот котиблари йиғилган. Миллий конференция «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби ҳам иштирок этмоқда.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Телеграм каналига аъзо бўлиш учун

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>