Янгиликлар
ЎЗБЕКИСТОН–РОССИЯ: ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК
  • 05.10.2019
  • 960

   Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида 2-4 октябрь кунлари ўтказилган «Россия Энергетика ҳафталиги» (РЭҲ) халқаро форуми доирасида Ўзбекистон–Россия энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

   «Россия энергетика ҳафталиги» («РЭҲ-2019») халқаро форумнинг асосий мақсади бугунги глобаллашув замонида энергия хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш, ёқилғи-энергетика соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш ва мавжуд муаммоларга осон ва арзон ечимлар топиш иборат.

   «РЭҲ-2019» ишбилармонлик сессиялари қуйидаги мавзуларда иш олиб боришди: саноатга рақамли технологиялар олиб киришни жадаллаштириш, атом энергияси, ёқилғи-энергетика корхоналари ва мудофаа саноатида ҳамкорлик истиқболлари, минтақада энергия соҳасини ривожлантириш йўллари, энергия ишлаб чиқарувчилар билан мулоқот, Марказий Осиё электроенергетика соҳасидаги халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш, энергетика бозорининг атроф-муҳитдаги ўзгариши ва энергетика соҳасига тааллуқли бошқа муҳим масалалар.

   Халқаро форумда Ўзбекистон иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Ходжаев, Ўзбекистон Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзатом» агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси Дадажон Исақулов, Мўғулистон Президентининг махсус вакили Бианжаргал Бямбасайхан, «Россети» халқаро ҳамкорлик департаменти директори Андрей Логаткин, «Интер РАО» раҳбари Дмитрий Волков,  Россия Федерацияси Энергетика вазирининг ўринбосари Анатолий Яновскийлар ва бошқалар иштирок этди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

t.me/uzmetaxborotxizmati

Манба: facebook

>