Янгиликлар
Диққат, эълон! 2021 йил 24–25 июнь кунлари 500 кВ кучланишли «Сурхон» подстанциясида семинар машғулотлари ҳамда махсус тактик-ўқув машқлари ўтказилади
  • 23.06.2021
  • 324

✅  Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги 84 та юқори кучланишли подстанциялар ичида 7 та 500 кВ кучланишли подстанциялар мавжуд. Мазкур тоифаланган объектларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг билим-малакасини ошириш, ҳарбий тайёргарлик даражасини юксалтириш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги масалалари юзасидан тегишли ўқув семинарлари ҳамда машғулотлар ўтказиш белгиланган. Тоифаланган объектлардаги тайёргарлик даражасини аниқлашга қаратилган тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятининг тегишли топшириқларига мувофиқ ишлаб чиқилган Чора-тадбирлари режасида ҳам акс этган.

  Юқоридагиларни инобатга олиб, Сурхондарё вилояти ҳокимияти Матбуот хизмати ҳамда бошқа журналист ва блогерлар 2021 йил 24 июнь куни соат 15:00 да «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали биносида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган кўргазмали ўқув семинари, 25 июнь куни эса соат 7:30 дан 16:00 га қадар давом этадиган 500 кВли «Сурхон» подстанциясида ҳарбий тайёргарлик машғулотлари тадбирларида иштирок этишлари мумкин.

  Тадбирда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси ходимлари, тоифаланган объектларга эга 7 та вилоят магистрал электр тармоқлари филиалларидан мутахассислар, шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимияти, Сурхондарё вилояти Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси, Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда бошқа ташкилот ва тузилмалардан вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.

☎️ Мурожаат учун телефон: +998-71-208-5598.

Veb-sahifaTelegram Facebook InstagramTwitterUtubeYoutube

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>