Янгиликлар
“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиалида семинар ўз ишини бошлади
  • 24.06.2021
  • 307

   Аввал хабар берганимиздек, бугун, 24 июнь куни “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиалида муҳим объектларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг билим-малакасини ошириш, ҳарбий тайёргарлик даражасини юксалтириш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги масалаларига бағишланган семинар ўз ишини бошлади.

  Эслатиб ўтамиз, семинарда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси ходимлари, муҳим объектларга эга 7 та вилоят магистрал электр тармоқлари филиалларидан мутахассислар, шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимияти, Сурхондарё вилояти Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси, Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда бошқа ташкилот ва тузилмалардан вакиллар иштирок этмоқда.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Телеграм каналига аъзо бўлиш учун
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>