Янгиликлар
Энди давлат органлари ҳамда ташкилотлари ўз фаолиятига оид ҳисоботларни веб-сайтларига жойлаштириб, жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этади
  • 28.06.2021
  • 393

  ✅ Эндиликда  давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятига оид ҳисоботларни аввал веб-сайтларига жойлаштириб, сўнгра жамоатчилик иштирокида муҳокама этадилар

  “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6247-сон, 16.06.2021 й.) қабул қилинди.

  Фармон билан барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати (33 та) тасдиқланди.

  ❗️Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятига оид ҳисоботни ҳар йили:

  ➖ 1 мартгача веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартгача уни жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш ҳақида хабар беради;

  ➖ 1 апрелгача ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.

  ✅ 2021 йил 1 июлдан қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар порталига (Портал) ва давлат органлари ва ташкилотлари веб-сайтларига жойлаштирилиб, ҳар чоракда янгилаб борилади:

  ● амалга оширилган давлат харидлари;

  ● мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;

  ● Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар;

  ● ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси.

  Батафсил манба: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/32

  Ахборот ҳамкори: https://t.me/huquqiyaxborot

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>