Янгиликлар
Online: Айни пайтда Марказий Осиё Бирлашган энерготизимидаги истиқболли вазифалар ижроси ҳамда мавжуд муаммолар таҳлил этилмоқда
  • 29.06.2021
  • 390

  Айни дақиқаларда видеоалоқа шаклида Марказий Осиё Энергетика Кенгашининг 35-сонли йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда минтақа энерготизимидаги истиқболли вазифалар ва мавжуд муаммолар таҳлил этилмоқда. Йиғилишда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари С.Артиков, Тизим хизматлари бўйича бош бошқарма бошлиғи А.Мирзаев ҳамда Халқаро алоқалар ва шартномалар бўлими бошлиғи Б.Каримовлар иштирок этмоқда.

  Шунингдек, онлайн режимдаги йиғилишда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон электр энергияси соҳаси етакчи мутахассислари электр таъминоти бўйича ёз мавсумида минтақадаги техник-муҳандислик ҳолатлар таҳлили, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама этилмоқда.

  Йиғилишда «Энергия» халқаро мувофиқлаштирувчи диспечерлик маркази раҳбари Ҳамидилла Шамсиевнинг ҳисоботи тингланди.

  Марказий Осиё Энергетика Кенгашининг навбатдаги йиғилиши  — 34-сонли йиғилиш баёнининг ижроси, бажарилган ишлар ҳисоботи билан бошланиб, Марказий Осиё минтақаси электр энергетика тармоғини ривожлантиришнинг янги босқичлари, электр энергетика тармоғи диспетчерларининг ўзаро мувофиқликда хизмат кўрсатиш шартлари, аварияга қарши автоматика тизимини такомиллаштириш, минтақада электр тармоқларини ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатлари, ютуқ ва камчиликлар, долзарб масалалар таҳлили, шу билан бирга, Марказий Осиё Энергетика Кенгашининг 2021 йил иккинчи яримйиллик режалари муҳокама этилмоқда.

  Эслатиб ўтамиз, видеоконференцалоқа йиғилишида «KEGOC» АЖ, «Қирғизистон МЭТ» ОАЖ, «Барки Точик» очиқ акциядорлик холдинг компанияси, «Энергия» халқаро диспетчерлик маркази ҳамда «Ўзбекистон МЭТ» АЖдан соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.

 

✍️«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>