Янгиликлар
Носозлик сабаблари аниқланиб, унинг олдини олиш чоралари кўрилди
  • 29.06.2021
  • 319

  “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 28 июнь куни соат 16:57да “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг “Химия” подстанциясида қисқа туташув сабаб “НАВОИЙ ҲЭТК” АЖга қарашли 110 кВли электр тармоғида ўчиш содир бўлиб, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Навоийазот” АЖ ишлаб чиқариш объектларида электр энергияси узилиши кузатилган. Бунинг натижасида корхонада азотли ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмларининг камайиши ва бошқа ноқулайликлар келиб чиққан. Қисқа муддатдан сўнг ишлаб чиқариш цехларида иш фаолияти босқичма-босқич қайта тикланган.

 

   "Химия" подстанциясида электр энергия таъминотидаги узилиш "Навоийазот" АЖда барча ишлаб чиқаришлар режадан ташқари тўхташига сабаб бўлди

  http://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/ximiya-energy

   “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Миллий диспетчерлик марказининг хабар беришича, соат 16.55да “Химия” подстанциясида содир бўлган қисқа туташув сабабли ўчишдан сўнг 16.58да тармоққа кучланиш берилган.  

 

  «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари ўчиш ҳолатининг сабабларини ўрганиш учун “Химия” подстанциясидан чиқувчи ва унга кирувчи электр тармоғи ҳамда подстанция электр қурилмаларини бирма-бир текширувдан ўтказиб чиқишди. Маълум бўлдики, подстанция ҳудудидаги металл порталлар орасига қушлар ин қуришга урингани, улардан бир нечтаси (полапонлари) ажраткичлар орасига тушганда қисқа туташув содир бўлган.  

  Бундай ҳолат яна такрорланмаслиги учун электр қурилмаларининг ораси махсус тўсиқлар билан тўсилиб, носоз ҳолга келган жиҳозлар алмаштирилди.

  Эслатиб ўтамиз: носозлик оқибатида юзага келган ўчиш содир бўлганидан сўнг 3 дақиқа ўтиб тармоққа кучланиш берган. Аммо бу “Навоийазот” АЖнинг ишлаб чиқариш жараёнида бир муддат тўхташ содир бўлиб, ишлаб чиқариш қайта уланиш-тиклаш ишларига сабабчи бўлган.

  Ўйлаймизки, uzkimyosanoat.uz веб-сайти маълумотномасида билдирилганидек, ушбу авариявий тўхташ натижасида вужудга келадиган ноқулайликларга қарамасдан “Навоийазот” АЖ ички ва ташқи бозорларга белгиланган шартномалар доирасида барча мажбуриятлар ўз вақтида бажаришини таъминлайди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>