Ёшлар сиёсати
Бугун, 30 июнь — Ёшлар куни!
  • 30.06.2021
  • 52

 Байрам тарихи

  2017 йил Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Камолот" қурултойида: "...Юртимизда байрамлар кўп, лекин ёшларга бағишланган алоҳида байрам йўқ. Бугун шу масалани ҳам ҳал этадиган вақт келди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун — 30 июнь санасини мамлакатимизда «Ёшлар куни» деб эълон қилсак, қандай бўлади?", дея таклиф билдирган эди.

  “...Ёшлар учун камолот йўли: одоб, спорт, билим-савия ва юксак маънавият орқали!”, деган эди «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исақулов.

  Хўш, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ёшлари қандай саъй-ҳаракатлару интилишлар билан банд? Буни билиш учун uzbekistonmet.uz  веб-сайтининг «Ёшлар сиёсати» рукнини кузатиб борсангиз бас...

Видеоролик

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон ёшларини, қолаверса, энергетика соҳаси ёшларини бугунги сана билан қутлаймиз.

Сизни илимга чанқоқлик, уйғоқ нигоҳ, шижоат, ташаббус ва куч-салоҳият тарк этмасин!

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ

Ахборот хизмати

>