Янгиликлар
МОСКВАДА МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ БЎЛИБ ЎТДИ
  • 25.10.2019
  • 1024

   Бугун, 25 октябрь куни Россия Федерациясининг пойтахтида МДҲ электр энергетика Кенгашининг 55-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раиси Дадажон Исақулов ҳам иштирок этди.

   Эслатиб ўтамиз, ушбу Кенгаш соҳавий ҳамкорлик тузилмаси бўлиб, у 1992 йилнинг 14 февраль ойида МДҲ давлатлари ҳукуматлараро муносабатлар доирасида ташкил этилган. Кенгаш магистрал электр тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштириш, соҳага тааллуқли янгиликларни жорий этиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларини муҳокама этади.

   Тадбирда энергетика вазирлари ҳамда соҳа етакчи ташкилотлари раҳбарларининг ҳисобот-маърузалари тингланди. Музокаралар асосида минтақада 2019–2020 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, 2030 йилгача соҳада рақамли технологияларни жорий қилиш ва замонавий технологиялардаги киберхавфсизлик масалалари муҳокама этилди.

   Маълумот ўрнида: Кенгашнинг 51-йиғилиши 2017 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтган эди.

«ЎзМЭТ» АЖ Ахборот хизмати

//t.me/uzmetaxborotxizmati

facebook

 

 

 

>