Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁДА ЙИРИК ЛОЙИҲАЛАРНИНГ ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА
  • 05.07.2021
  • 528

  Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалида ҳам жорий ва мавсумий таъмирлаш ишларидан ташқари бир қатор модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

 

Батафсил маълумотлар:

«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/953

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНИШИ УЧУН ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/866

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲАМДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАРМОҒИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЛОЙИҲАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/831

  «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» Ўзбекистон Республикасининг электр энергетикаси тўғрисидаги Қонуни, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари, электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалининг Низоми асосида иш фаолятини олиб боради.

 Филиалда айни пайтда қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

  ЯНГИ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ

1. Молиялаштириш манбаи: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ;
2. Лойиҳалаштирувчи ташкилот: “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ;
3. Пудратчи ташкилот: “Ўзқишлоқэлектрқурилиш” АЖ.

  500 кВ кучланишли «Ғузор» подстанциясидан чиқувчи янги қурилган 2 дона 220 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларига “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 13/2237-сонли топшириқномасига асосан “Л-Амир Темур-1” ва “Л-Амир Темур-2” шартли диспетчерлик номларини бериш тавсия этилди.

  Ҳозирги кунда 110 кВ ли қурилган ҳаво линиясини 220 кВ кучланишга ўтказиш учун қўшимча лойиҳа (корректировка) ишлари амалга оширилмоқда.

 

  Лойиҳанинг биринчи босқичи бўйича:

•  94 дона таянч устунларини кўчириш ишлари бажарилди;

•  30 дона СК-26 русумли янги таянч устунларининг барчаси ўрнатилди;

•  124 дона таянч устунига ерулагичлар тўлиқ ўрнатилди;

•  21 км масофадаги кўчириш ишлари бажарилди.

  Лойиҳанинг иккинчи босқичи бўйича:

  220 кВли “Л-Амир Темур-2” ҳаво электр узатиш тармоғининг 56,4 км қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши режалаштирилган. Шундан 39 та металл конструкцияли таянч устунлари, 207 дона СК-26 русумли темир-бетон устунлари, 29 дона СК-22 русумли темир-бетон устунлари, жами 275 дона таянч устунлар ўрнатилиши кўзда тутилган.

  Ҳозирги кунда 39 дона металл конструкцияли таянч устунларидан 35 донаси, СК-26 ва СК-22 русумли 236 дона темир-бетон устунларидан 159 донаси ўрнатилди.

Қурилиш-монтаж ишларида 50 нафар ходимлар ишчи кучидан, 9 дона махсус транспорт ва механизмлардан фойдаланилмоқда.

   Шунингдек, лойиҳа бўйича 56,4 км ёки 193 тонна оғирликка эга АС-300/39 маркали сим-арқонларини тортиш режалаштирилган. Шундан 14–115 таянч устунлари оралиғида 21,372 км ёки 74,8 тонна сим-арқонларини тортиш ишлари бажарилди.

 

ЯНГИ ЮҚОРИ КУЧЛАНИШЛИ ПОДСТАНЦИЯ

220/110/10 “Амир Темур” подстанциясининг қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

1. Молиялаштириш манбаи: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ;
2. Лойиҳалаштирувчи ташкилот: “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ;
3. Пудратчи ташкилот: “4-сонли монтаж бошқармаси” АЖ.

Қурилиш-монтаж ишларида 36 нафар ишчи-ходимлар ишчи кучидан, 10 дан зиёд махсус транспорт ва механизмлардан фойдаланилмоқда. Жумладан:

• ТБП (тезкор бошқарув пульти) биносида ғишт териш ишлари, цементли сувоқ ишлари тўлиқ амалга оширилди. Бинонинг том қисмига 80 дона плиталар ўрнатилиб, кириш эшикларига монолит қуйилди. Ригелнинг армокаркаси ясалди (5,6 х 0,38 х 0,38), ёритиш тизими ишлари эса якунланмоқда.

• Бинога 32 дона дераза-эшик ромлари ўрнатилди;

• Бинонинг тепа қисмидаги монолит ишлари бажарилиб, том қисмини ёпиш, туникабон қопламасини ўрнатиш ишлари тугатилди.

• Бинонинг ички қисмида кабеллар учун лотоклар ўрнатилди, буёқ ва кафель териш ишлари бажарилмоқда.

• Аккумуляторлар монтаж қилиниб, кучланиш остига қўйилди.

• Бинонинг ички ёритиш чироқлари ўрнатилиб, монтаж ишлари тугатилди.

 

 Бундан ташқари, янги подстанциянинг кириш қисмига эшик-дераза ромлари ўрнатилиб, сувоқ ва бўёқ ишлари тугатилди. Подстанция чегараси бўйлаб 257 дона темир-бетон панеллар ўрнатилди.

  Электр жиҳоз ва қурилмаларидан 125 МВА қувватли Т-1 автотрансформатори ўрнатилиб, ОТК 220 кВ, 110 кВ ва КРУН 10 кВ шлейфлари монтаж қилинди. 220 кВ очиқ тақсимлаш қурилмасига 1 дона ячейка ўрнатилиб, эксплуатацияга тайёр ҳолатга келтирилди. Шунингдек, 110 кВ кирувчи ячейка ўрнатилиб, фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилди. Шу жумладан, чиқувчи 110 кВ “COUNCH CEMENT” ячейкаси ҳам эксплуатацияга тайёр ҳолатда. Айни пайтда созлаш-текшириш ишлари давом этмоқда.

  110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасига 62 дона устунлар монтаж қилинди. Яшин қайтаргич ва порталларга траверсалар ўрнатилди. Ошиновка ишлари тўлиқ тугатилди. Шунингдек, кабеллар учун ерга ўлагич монтаж қилиниб, лотоклар ўрнатилди. Бундан ташқари, ерга улагичлар ва 2 дона ўчиргич ўрнатилди. Ажраткичлар, ток трансформаторлари, электр ускуналарининг монтаж ишлари бажарилди. РВС русумли 110 кВ қувватлагични монтаж қилишнинг биринчи босқичи тугатилди. Бундан ташқари, устунлар ўрнатилиб,  кабеллар учун лотоклар, ерга улагичлар, ток трансформатори, ажратгичлар, ўчиргичлар, шкафлар ўрнатилди.

  10 кВ КРУНда ошиновка ишлари тугатилди, ТСН1 0,4 кВ кабеллари монтаж қилиниб, иш бошлашга шай ҳолатга келтириб қўйилди.

  Янги подстанция қурилиш лойиҳа ишларида 800 метр ички йўлларга бетон қопламасини қуйиш ишлари кўзда тутилган бўлиб, ОРУ-220 кВ 400 метр, ОРУ-110 кВ 300 метр ички йўлларда бетон қуйиш ишлари бажарилди.

220/110/10 “Амир Темур” подстанциясининг қурилиши давом этмоқда.

 Янги юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда «Амир Темур» подстанцияси, даставвал, Шаҳрисабз туманининг электр таъминоти ишончлилигини (ўтказувчанлик қувватини) оширади, сўнг Қашқадарё вилояти электр таъминотида юртиқча юклама туфайли келиб чиқадиган турли носозликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

 Бундан ташқари, «Амир Темур» подстанцияси Шаҳрисабз туманида қурилаётган янги цемент заводи ҳамда бошқа кичик ва ўрта бизнес вакиллари — ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий электр таъминоти манбаига айланиши назарда тутилган. Шу билан бирга, янги 220 кВли электр тармоғи ва подстанция Қашқадарё вилоятининг Китоб, Чироқчи ва Қамаши туманлари истеъмолчиларининг электр таъминоти яхшиланишига, унинг сифат кўрсаткичлари оширилишига хизмат қилади.

 Шерзод Холиёров, «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали директори

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>