Янгиликлар
"Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги" доирасида "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВли "Фарғона" подстанциясида амалий машғулот ўтказилди
  • 06.07.2021
  • 454

  2021 йилнинг 1 июлдан 1 августга қадар ўтказилаётган "Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги" доирасида "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВли "Фарғона" подстанциясида 6 июль куни барча ходимларни жалб этган ҳолда "Ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва иш жойларини хавфсиз ташкил этиш" мавзусида амалий машғулот ўтказилди.

  Тадбирни "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиалининг МХТГ етакчи муҳандиси О.Ғ.Джалолов очиб берди ва сўзга чиқиб, ходимларга "Энергетика тизими иқтисодиёт мотири" эканлигини ва Президентимиз бошчилигида бугунги кунда соҳада олиб борилаётган ижобий ишлар ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

  Шунингдек, ҳар томонлама ривожланган "Янги Ўзбекистон" қуриш йўлида энергетика тизимини ўрни ва унинг моҳияти ҳамда бу соҳада хизмат қилаётган ходимларга давлатимизни ривожлантириш йўлида сидқидилдан хизмат қилиш ҳар бир соҳа ходими учун катта шараф эканлигини, яна бир бор "Жонажон халқимиз турмушини янада яхшилаш учун ҳалол ва сифатли ишлаш шарафдир" жумласини ёдга олди.

  O.Ғ.Джалолов бугунги мавзу "Ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва иш жойларини хавфсиз ташкил этиш" мавзусида ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тартиби ва уларга қўйиладига талаблар тўғрисида ходимларга тушунчалар бериб ўтди. Шундан сўнг, подстанция бошлиғи Р.Рахимов назорати остида навбатчи электромонтёри Ў.Набиев иштироқида 110 кВли Л-7-Ф-1 ўчиргичини таъмирга чиқариш ва бригада аъзолари учун қулай ва хавфсиз иш жойини тайёрлаш бўйича амалий машғулотиш ўтказилди.

  Амалий машғулот якунида "Хавфсизлик техникаси қоидалари"га амал қилиш ҳар бир ходим ҳаётининг кафолати эканлиги ҳамда аварияли ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш учун энг асосий чора эканлигини ҳамда ходимларда инновацион ғоялар, таклифлар бўлса ташкилотимиз бундай ходимларни қўллаши, ҳар томонлама кўмак бериши хусусида таъкидлаб ўтди ва ходимларга бир ерда тўхтаб қолмаслик, замон билан ҳамнафас тарзда яшаш, ишлаш, тўғрисида ғоялар, мақсадлар, таклифлар бериб тадбирни якунлади.

 

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>