Янгиликлар
Вьетнам томларига 2020 йилда 9 ГВт дан ортиқ қуёш панеллари ўрнатилди
  • 08.07.2021
  • 432

  2020 йил давомида Вьетнам томларида ўрнатилган қуёш қурилмалари сони 2019 йилдаги 378 МВт дан 9,583 ГВт га ошиб, 2435% га етди.

  Мамлакатда белгиланган пандемия ва изоляция даврига қарамасдан, Вьетнам томларидаги қуёш тузилмалари барқарор ўсишда давом этди. Томларда қуёш энергиясини ишлаб чиқаришдаги ўсиш 2020 йилнинг учинчи чорагида ошишда давом этди, лекин 2020 йилнинг декабрь ойида кескин тезлашди.

  Бу кескин ўсиш 2020 йилнинг 31 декабригача қуёш панелларидан тижорат учун фойдаланиш ниятида бўлганлар учун 20 йил давомида кВт•с га 0,0839 АҚШ доллари тўлаш имконияти FIT2 ("яшил тариф" деб аталади) жорий этилиши билан боғлиқ.

  #буқизиқ

  @Clearenergy

https://t.me/clearenergy/1015

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>