Янгиликлар
Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати: “Оби-ҳаёт” подстанцияси фаолияти ўрганилди
  • 13.07.2021
  • 595

  Маълумки, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг 2021 йил 186-сонли сонли буйруғига асосан жорий йил 1 июлдан 1 августгача “Хавфсизлик техникаси” бўйича кўрик тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу кўрикни ўтказишдан асосий мақсад — хавфсиз иш шароитларини таъминлаш, жароҳатланишлар ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишларини кучайтириш, меҳнат муҳофазаси талаблари бўйича ишчи-ходимлар билан ишлаш, ўтказилаётган ўқув машғулотларининг самарадорлигини ошириш, шу билан бирга, подстанциялар орасида касбий мусобақаларни ўтказиш орқали уларнинг билим-малакасини юксалтиришдан иборат.

 

 

  Ушбу кўрикни ўтказиш бўйича юқори кучланишли электр тармоқлари объектларида олиб борилаётган ишларини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган режали дастурлар раҳбарият томонидан тегишли тартибда тасдиқланган. Бундан ташқари, жойлардаги амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Акциядорлик жамиятининг марказий бошқарув аппаратидаги малакали ходимлари томонидан тасдиқланган дастур асосида электр тармоқлари объектларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

  Мисол тариқасида “Наманган МЭТ” филиалига қарашли 220 кВ кучланишли “Оби-ҳаёт” подстанциясида қилинган ишлар кўздан кечирилганда қуйидагилар аниқланди:

Подстанциянинг эстетик ҳолати қониқарли;
Подстанциясига кириш йўлаклари тоза, бетон тўсиқлар оҳакланган, экин майдонларига ҳар-хил турдаги гуллар экилган, мевали дарахтларга ишлов берилган;
Кўрик ойлиги ўтказилаётганлиги тўғрисида подстанция биносининг кириш қисмига баннерлар илинган, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги, кўрик ойлиги бурчаги, намунавий нарядлар бурчаги, эълонлар бурчаклари янгиланиб, барча буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмалар кўрик давомида амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар акс эттирилган.
Барча ходимлар барча буйруқ ва дастурлар билан таништирилган. Подстанция ходимлари керакли бўлган махсус кийимбош, махсус ҳимоя воситалари ҳамда ёнғин хавфсизлиги анжомлари билан таъминланган.

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7286

  Бундан ташқари, подстанция ишчи-ходимлари ўртасида кўрик давомида қилиниши керак бўлган вазифалар белгилаб олинган. Мисол учун, об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида офтобда ишлаётган таъмирлаш бригадалари мутахассисларида турли асоратли касалликлар (офтоб уриши) содир бўлмаслиги учун тиббиёт ходимлари иштирокида семинар ўтказилди. Карантин қоидаларига амал қилиш, тушинтириш ишлари олиб борилди. Мунтазам техник-иқтисодий ўқишлар амалга оширилди. Авария ва ёнғинга қарши амалий машғулотлар ўтказилди. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар жойларда бартараф этилди.

 

 

  Ходимлар билан яна бир марта энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил қилиш қоидаларига асосан жойларда ходимларга бирламчи, навбатдаги, навбатдан ташқари ва мақсадли йўриқномаларни ўтилиши, ходимларни малакасини ошириш бўйича тасдиқланган дастурлар ва бошқа иш жойига ўтказилган ходимларни тайёрлаш бўйича дастурларни мавжудлиги, малака ошириш олиб борилиши ва ушбу ходимларга малакали ходимлари бириктириш масалалари ўрганилди.

  Зоир Атаев, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати бошлиғи

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>