Келиб тушган мурожаатлар
uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукнига юборилган мурожаатлар турдош ташкилотларнинг матбуот хизматларига йўналтирилди
  • 14.07.2021
  • 354

Мурожаатчининг номи: Султонов Сафармурод Чориевич
Мурожаатчининг манзили: Тошкент шаҳри, Тахтапул, 2-уй.

Мурожаатнинг мазмуни: Беспредел! Оплату берет Шайхонтохурская РЭС при аварии ссылаются на Олмазарскую! В итоге с 12-00 света нет и никто ни за что не отвечает!! А за 6 кВт⋅ч задолженности сами сразу отключают!

Мурожаатчининг номи: Рўзимов Улуғбек Болтабоевич
Мурожаатчининг манзили: Тошкент шаҳри, Аджу университети.

Мурожаатнинг мазмуни: Университетда электр энергияси узилиб колди!

Мурожаатчининг номи: А.А.Мирзаев
Мурожаатчининг манзили: Сурхондарё вилояти, Термиз тумани.

Мурожаатнинг мазмуни: Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Бунёдкор” маҳалласи, Янги Давр кўчаси 22-уйда истиқомат қилиб келаман. Бизнинг маҳалла янги ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 100 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Бизнинг муаммомиз шундаки, маҳаллага электр энергия кучланиши жуда пастлиги ва электр сим ёғочларининг қўлбола қилинганлиги сабабли 2020 йил сентябрь ойида вилоят электр тармоқлари корхонасига ариза билан мурожаат қилганлигимизда электр тармоқлари корхонаси ходимлари келиб ўрганиб, декабрь ойида янги трансформатор ажратилиб, маҳалла марказига туширилди. Шу туширилганича ҳали-ҳанузгача ўша жойида “кўргазма” сифатида турибди.

Маҳалла фуқаролари туман электр тармоқлари корхонасига бир неча бор мурожаат қилиб борганида 12 дона бетон устуни кераклигини ва бу устунлар ҳозирги кунда бизда йўқ, қачонки вилоят электр тармоқлари ажратса, қўйиб беришини айтиб, баҳона қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекциясига йўллаган мурожаатимга жавобан 2021 йил май ойи якунига қадар сифатли электр энергияси билан таъминлаб берамиз, деб “Ўзэнергоинспекция” Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими томонидан 2021 йил 5 апрелда 19/231-сонли хати орқали жавоб берилган. Лекин ҳозирги кунга қадар ҳеч қандай ишлар амалга оширилмаган. Кейинги мурожаатимни келмай далолатнома қилиб ёпиб юборди. Мени қизиқтирган нарса шуки, 7 ойдан бери ёлғон ваъдалар бериб келинади лекин умуман натижа бўлмайди. Энергетика вазирлигинг 12 дона бетон устун билан 1000 метр симга кучи етмайдими?

  Мурожаатларга жавоб: «Ҳурматли Сафармурод Султонов, Улуғбек Рўзимов ва  А.А.Мирзаев! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни  орқали юборган мурожаатларингиз тегишли тартибда қайд этилди ва электрон мурожаатда кўтарилган масалалар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ваколатлари доирасига кирмагани боис, турдош ташкилотлар — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Матбуот хизматларига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, тармоқда қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

☎️ ЯГОНА ТЕЛЕФОН рақами — матбуот котиби 71/236-68-08 ва ИШОНЧ РАҚАМИ  — фуқаролар мурожаати учун махсус рақам 71/208-56-46. Ижтимоий тармоқ саҳифалари

‼️ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.
 
  Эътиборингизга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Матбуот хизмати томонидан het.uz веб-сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида келтирилган эълонини ҳавола этамиз:
 
Ҳурматли истеъмолчилар, тармоқларга хизмат кўрсатишда таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 71-233-01-28, 78-150-75-64 рақамларига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали  орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.
Ижтимоий тармоқларимиз орқали мурожаат учун:
Телеграм@hetmuloqot, @HET_admin,
Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari.
Call centre: 1154.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

☑️ Шунингдек, мурожаат эгаларига Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекциясининг https://t.me/Energoinspeksiya телеграм канали ҳамда http://uzenergoinspeksiya.uz/ расмий-веб сайтини кузатиб боришни тавсия этамиз.
 
  Бундан ташқари, фуқаро Ишанов Ишан Муратовичнинг мурожаати ҳақоратли гап-сўзлардан иборат бўлганлиги туфайли (этика меъёрларига зид деб топилиб) эълон қилинмади. Шунингдек, фуқаро Шерзод Абдухакимов номидан йўлланган мурожаат уни юборишда кўрсатилган телефон рақам ва электрон почта манзили бошқа шахсга тегишли эканлиги, яъни мурожаатда кўрсатилган телефон рақам эгаси мурожаат йўлламагани, электрон манзил эса унга тегишли эмаслиги ўрганилиб, аноним мурожаат сифатида кўриб чиқилмади.

✅ Барча истеъмолчиларга minenergy.uz, uzenergoinspeksiya.uz, uzbekistonmet.uz, tpp.uz ва het.uz веб-сайти ҳамда уларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бериб борилаётган маълумотларни кузатиб боришни тавсия этамиз. Электр таъминоти барқарор фаолият юритиш учун тизим ташкилотлари туну кун халқимиз хизматида, фавқулодда содир бўлган техник-муҳандислик ҳолатлари учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. Эслатиб ўтамизки, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари  билан бирга бир қатор мажбуриятлари ҳам мавжуд.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
  t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>