Янгиликлар
“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида Хавфсизлик техникаси ойлиги тадбирлари масъулият билан ўтказилмоқда
  • 15.07.2021
  • 508

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлар” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 14 июндаги 186-сонли ҳамда “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2021 йил 22-июндаги ШҒ-100-сонли бўйруқларига асосан “Фарғона МЭТ” филиалининг барча объектларида 2021 йилнинг 01 июлдан 01 августгача “Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги” ўтказилмоқда.

 

  Филиали тасарруфидаги 500 кВли “Ўзбекистон”, 220 кВли “Сокин”, “Фарғона”, “Ўзгариш”, “Павулғон” ҳамда 110 кВли “2А” подстанцияларида кўрик ойлиги доирасида, яъни 13 июль куни “Биз ҳар кандай қоидалар бузилишига қаршимиз. Ходимлар энг катта бойлигимиздир!” шиори остида “Хавфсизлик техникаси куни” кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

  “Хавфизлик техникаси куни” давомида объектларда барча ходимларни жалб этган ҳолда қуйидаги мавзулар асосида ўқув тренинглари ташкил этилди.

 

1.  “Хавфсизлик техникаси қоидалари” бўйича:

·  XXII боб. Хизмат сафарига юборилган ходимлар иши.
·  XXIV боб. ҚМТ ходимларни ишлаб турган электр қурилмаларида ва электр линияларининг муҳофаза зонасида ишга қўйиш.
 

2. “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари” бўйича:

·  II бўлим. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талаблар.

3.  “Электр станция ва тармоқларни техник эксплуатация қилиш қоидалари” бўйича

·  V боб. Куч трансформаторлари ва мойли реакторлар.
 

4. “Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш” бўйича:

·  Иссиқ урган инсонга биринчи ёрдам кўрсатиш.

  Амалий машғулот якунида “Хавфсизлик техникси қоидалари”га амал қилиш ҳар бир ходимни ҳаётини кафолати эканлиги ҳамда аварияли ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш учун энг асосий чора эканлигини барча ходимларга инновацион ғоялар асосида тушунтириб ўтилди.

 

  Тадбирда ходимлар томонидан берилган саволларга “Хавфсизлик техникаси куни”ни объектларда ўтказишга масъул этиб бириктирилган малакали мутахассис ходимлар томонидан амалдаги қоидаларга асосан жавоб ва ечимлар берилди.

 
 

 

Ойбек Джалолов, “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати етакчиси муҳандиси

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7643

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>