Янгиликлар
Хавфсизлик техникаси ойлиги давомида «Қашқадарё МЭТ» филиалида ўқув семинарлари ҳам ўтказилади
  • 15.07.2021
  • 655

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2021 йил 14 июндаги «Хавфсизлик техникаси бўйича кўрик ўтказиш тўғрисида»ги 186-сонли буйруғи ҳамда «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалининг 114-сонли буйруғига асосан 2021 йил 1 июлдан 1 августгача Филиал таркибидаги барча подстанцияларида тегишли тартибга мувофиқ хавфсизлик техникаси бўйича кўрик ойлиги ўтказилиши белгиланган.

 

  Буйруққа кўра 2021 йилнинг 15 июндан 1 июлгача кўрикка тайёргарлик кўриш даври деб белгиланган эди ва бу давр ичида қашқадарёлик электр муҳандислар ҳамда монтёрлар барча анжом-ускуна, махсус кийим-бош ва хавфсизлик техникаси қайднома журналларини тартибга келтиришди, подстанцияларга кўрик ўтказилиши ҳақидаги эълон ва баннерларни илинди, шу билан бирга, бино ва иншоотлар атрофида ободончилик ишлари олиб борилиб, унинг эстетик қиёфаси яхшиланди.

  Хавфсизлик техникаси кўригига тайёрланиш, уни ўтказиш ва натижаларини баҳолаш учун “Қашқадарё МЭТ” маъмуриятида ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, Ишчи гуруҳ раҳбари сифатида кўрик жараёни ишига ёрдам кўрсатиш «Ўзбекистон МЭТ» АЖ “Қашқадарё МЭТ” филиали директори Ш.М.Холёров зиммасига юклатилган.

 

  Кўрикнинг асосий мақсади деб қуйидагилар белгиланган:

·  Ходимларнинг меҳнат, ишлаб чиқариш ва технологик интизомга риоя қилишлари устидан назоратни кучайтириш;
·  Бехатар иш шароитларини ташкил этиш кўникмаларини ҳосил қилиш учун касб маҳорати конкурсларини ўтказиш ва бу билан ходимларнинг билим даражасини ошириш;
· Ходимлар билан олиб бориладиган ишларнинг амалдаги ҳужжатларга мувофиқ ҳолда ташкиллаштирилишига масъул раҳбар ходимлар ва иш жойида хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини сўзсиз бажариши учун ҳар бир ишловчининг масъулиятини ошириш.

  Ташкилий ишларни тегишли тартибда бажариш учун “Қашқадарё МЭТ” филиалининг гуруҳ, бўлим ва хизматлари бошлиқларига қуйидаги вазифалар юклатилди:

кўрикни ташкил қилиш ва ўтказишда фаол қатнашиш;
жойларда хавфсизлик техникаси бўйича бевосита ишларда иштирок этиш;
хавфсизлик техникаси масалалари юзасидан чиқарилган буйруқ ва шарҳларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш.
 

  Хавфсизлик техникаси кўрик ойлигида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва баҳолашда қуйидаги кўрсаткич ва амалиётлар самарадорлигига эътибор берилган:

  Иш жойларини текшириш, шу жумладан:

·   Хавфсизлик техникаси қоидалари талаби бузилган ҳолда иш олиб борилаётган жойларни аниқлаш;
·  Наряднинг мавжудлиги ва тўғри тўлдирилганлигини текшириш, ишларни хавфсиз бажаришда кўрилган чораларнинг етарлилиги;
·  Диспетчерлик номларни нарядда кўрсатиб ўтилган қурилмаларнинг ҳақиқий номларига мос келиши.
·  Наряд ёки фармойишнинг тўғри расмийлаштирилишини жорий этиш ва ишга тўғри қўйишни текшириш;
·  Барча ходимларни хавфсизлик техникаси бўйича ҳужжатлар билан таништирилишини журналларда қайд этиш.
 

  Тезкор-диспетчерлик эксплуатацияси бўйича ишларни ташкиллаштириш:

· Тасдиқланган лавозим ва ишлаб чиқариш йўриқномаларининг мавжудлиги;
·  Алоқа воситалари билан таъминланганлиги, объектлар билан тўғридан-тўғри диспетчерлик алоқа каналларининг мавжудлиги ва ундан фойдаланилиши;
·  Авариявий тиклаш ва таъмирлаш ишларининг олиб борилишида ускуналарнинг тезкор-диспетчерлик бошқаруви бўйича қоида талабларига амал қилиниши;
·   Техник ҳужжатларнинг ва тезкор журналларнинг мавжудлиги ва тўғри юритилиши.
 

   Ходимлар билан ишлаш:

· Ходимлар билан ишлашнинг йиллик иш режасининг мавжудлиги ва бажарилиши;
· Ишларни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахсларнинг тасдиқланган рўйхатини мавжудлиги;
· Аварияга ва ёнғинга қарши машғулотлар: жадвали, ҳисобга олиш журнали, рўйхати, мавзулари, иштирокчилари, мавзуларининг тўғри тўлдирилиши ва баҳоланиши;
·  Билим синови: билим синовини ўтказиш жадвали, журналнинг юритилиши.
·  Махсус ишларни бажарадиган ходимларни билим синовидан ўтказиш: ваколатли комиссия ва журналнинг мавжудлиги ҳамда гувоҳномада белгиланганлиги.

  «Қашқадарё МЭТ» филиали таркибидаги барча подстанцияларида жиҳозланган техник ўқув хоналарини кўздан кечириш, уларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ўрганиш, иш режалари, машғулот ўтказиш мавзуларининг мавжудлиги ва бажарилиш ҳолатини аниқлаш, бахтсиз ҳодисалар бўйича хабарномалар ва буйруқларни ишлаб чиқиш тартиби бўйича ижро интизомини ўрганиш юзасидан тегишли амалиётлар олиб борилиши белгиланган.

 

  Бундан ташқари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, хавфсизлик техникаси бўйича ишларни ташкиллаштиришда тезкор ходимларнинг иштироки, лавозим ва ишлаб чиқариш йўриқномалари талабларига амал қилиниши, бир чизиқли схемаларнинг мавжудлиги ва тўғрилиги, ишлаб чиқариш хизматларини ўқув хоналарида тасдиқланган жадвал асосида машғулотларнинг ўтказилиши ва йўриқномалар билан ходимларни таништириш ишларини олиб бориш каби кўрсаткичлар ўрганилади.

 

  Шунингдек, хавфсизлик техникаси ойлиги давомида йўриқномаларнинг юритилиш ҳолати ҳам ўрганилмоқда. Кириш ва бирламчи йўриқномаларнинг дастури, даврий йўриқномаларнинг тасдиқланган мавзуси, навбатдан ташқари йўриқномаларнинг ўтказилиши.

  Шунингдек, 220 кВ кучланишли “Қарши” подстанциясида ўқув семинари ўтказиш ҳам белгиланган. Унда қуйидаги жиҳатлар ўрганилади:                        

·    Ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги;
·    Техник ўқиш: дастур, журнал, якуни (раҳбарларнинг қатнашгани).
· Махсус тайёргарлик: ходимлар билан авария ва фавқулодда ўчишларда йўл қўйилган камчиликларни ишлаб чиқиш, чора-тадбир тузиш;
·  24 июль куни "Қарши" подстанциясида семинар ва касб маҳоратини ўтказиш;
·   Меҳнат муҳофазаси бўйича бириктирилган ходимларнинг иш режасининг мавжудлиги;           
·   «Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги»ни ўтказилиши тўғрисида жойларда шиорларнинг мавжудлиги;
· Ходимларни махсус кийимбош ва пойабзаллар билан таъминланганлиги;
· МБ-6 формасини юритилиши, махсус кийимбош ва пойабзалларнинг ҳолати.
 

  Бир сўз билан айтганда, ўтказилаётган хавфсизлик техникаси ойлиги тадбирлари инсон табиатига хос бўлган эътиборсизлик, лоқайдлик ва эринчоқликка қарши сергакликка чорлаш амалиёти бўлиб, унда мавжуд билим-тажрибаларни такрорлаш орқали мустаҳкамлаш, яроқлилик муддати тугаган хавфсизлик анжом-ускуналарини янгилаш, белгиланган тартибга кўра махсус кийим-бош ва асбобларни кўрикдан ўтказиш, қайднома журналларида олиб борилган ҳисобот ёзувлари тўғри ва ўз вақтида бажарилиб борилаётганини назорат қилиш — ҳар бир ишчи-ходим ишчан кайфият, етарли билим-тажриба, доимий тайёргарликка эга бўлиб, ўз ишини тўғри ва самарали бажариши лозимлигини эслатиб туришига йўналтирилган.

  Тадбирлар 2021 йил 1 августгача давом этади....

  Ҳурмат билан,

  «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati

>